RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  2 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Ғиёс Комилов "Навбаҳор"дан келишмовчилик туфайли кетганини айтди Новости

Ғиёс Комилов "Навбаҳор"дан келишмовчилик туфайли кетганини айтди

"Қўқон-1912" жамоаси кеча Тошкентдаги Ўзбекистон меҳмонхонасида янги футболчиларни кенг оммага таништирди.

Фурсатдан фойдаланиб "Қўқон-1912" жамоасининг янги аъзосига айланган ҳимоячи Ғиёс Комиловга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- "Навбаҳор"ни "Қўқон-1912"га алмаштиришингизга асосий сабаб нимада?
- Айрим сабабларга кўра, "Навбаҳор"дан кетишга тўғри келди. Бу орада "Қўқон-1912"дан таклиф келиб тушди. Нўъмон Ҳасанов билан бўлиб ўтган мулоқотдан сўнг Қўқонга келишга қарор қилдим. "Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан юзага келган келишмовчилик туфайли кетишга тўғри келди. "Навбаҳор" ҳам мени жамоада олиб қолишни хоҳлаганди. Аммо "Қўқон-1912"га ваъда бериб қўйгандим.

- "Қўқон-1912"дан ташқари яна қайси жамоалардан таклиф бўлди?
- Яна 2-3та жамоадан таклиф келиб тушганди. Аммо бу жамоаларни номини ошкор қилолмайман. Шунингдек, хориждан ҳам қизиқиш бўлди. Лекин Малайзий клуби билан келиша олмадим. Кейинчалик уйдагилар билан маслаҳатлаш ҳолда "Қўқон-1912"га келишга қарор қилдим.

- Шартнома шартларидан ташқари "Қўқон-1912" ўтишингизга яна нима туртки бўлди?
- Бу жамоадаги муҳит менга жуда маъқул келди. Жамоа жуда аҳил ва иноқ. Кўплаб дўстларим ва ёшликдан таниган футболчилар шу ерда. Шу боисдан ҳам жамоага киришиб кетишга, янги жамоага кўникиш осон кечмоқда.

- Жамоанинг салоҳияти Суперлигада қайси ўринлар учун курашишга етарли деб ҳисоблайсиз?
- Ўтган мавсум жамоа анча яхши ўйнади ва юқори сермаҳсулликни кўрсатди. Худо хоҳласа янги мавсумда ҳам ҳар бир жамоага етарлича қаршилик кўрсатишга, рақобат қилишга ҳаракат қиламиз. Лекин "Қўқон-1912" Суперлига тарихидаги илк чемпион бўлишга астойдил интиламиз. Бу шунчаки баландпарвоз гаплар эмас. Биз бу гапларни амалда ҳам ҳақиқатга айлантириш учун тер тўкамиз.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика