Газизов Ўрунов ҳақида: "Краснодар"га қарши ўйинда майдонга чиқиши мумкин. Агар мураббий ишонч билдирса, ҳаммаси яхши бўлади"
13 окт 2021 18:24
Новости
Газизов Ўрунов ҳақида: "Краснодар"га қарши ўйинда майдонга чиқиши мумкин. Агар мураббий ишонч билдирса, ҳаммаси яхши бўлади"
"Уфа" бош директори Шамиль Газизов уфаликлар ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг қачон майдонга қайтиши ҳақида гапирди.
"Ўрунов умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Барчаси яхши. "Краснодар"га қарши ўйиндаёқ майдонга чиқиши мумкин. Агар мураббий ишонч билдирса, барчаси яхши бўлади", - дейди Газизов.
20 ёшли Ўрунов жорий мавсум икки бор РПЛ доирасидаги ўйинда майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, "Краснодар" - "Уфа" ўйини 17 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии