Галлиани: "Доннаруммани харид қилиш учун "Реал"га ёрдам беряпман? Бу аҳмоқлик"
14 июн 2017 15:35
Новости
Галлиани: "Доннаруммани харид қилиш учун "Реал"га ёрдам беряпман? Бу аҳмоқлик"
"Милан" собиқ вице-президенти Адриано Галлиани "Реал"га "Милан" посбони Жанлуижи Доннаруммани харид қилиш учун ёрдам бераётгани борасидаги маълумотни рад этди.
18 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади ва дунёнинг етакчи клублари уни харид қилмоқчи.
Матбуотда "Реал" президенти Флорентино Перес ва футболчининг агенти Мино Райола Галлиани туфайли учрашгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.
"Мен 31 йил давомида "Милан" президенти бўлганман ва ҳозир ўзим ишлаган клуб қизиқишларига қарши иш қиламан? Бу аҳмоқлик" - дейди Галлиани.
Комментарии