RU

Последние новости

12:05Ким Мин Жэ Манчестерга йўл олиши мумкин  2 11:42Диёр Холматов: "Жароҳатдан қутулишимга бир ярим ой вақт керак бўлди"  2 11:24“Бавария“ Бундеслидаги асосий рақибларидан бирининг ҳужумчиси учун 90 миллион евро беришга тайёр  0 11:13“Арсенал“ “Ман Сити“нинг икки футболчиси билан шартнома тузмоқчи  1 10:50“Ливерпуль“ яна бир футболчининг трансферини ҳал қилди (Фабрицио Романо)  2 10:25Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"  6 10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  10 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  8 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  10 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  1 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  8 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  13 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  2

Футзалчиларимизни кузатиш маросими ўтказилди, улар олдига чемпионлик вазифаси қўйилди Новости

Футзалчиларимизни кузатиш маросими ўтказилди, улар олдига чемпионлик вазифаси қўйилди

Хабарингиз бор, 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати ўтказилади.

Бугун миллий олимпия қўмитаси биносида футзалчиларимизни кузатиш маросими ўтказилди. Тадбирда МОҚ ва ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзолари, Хитойдаги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган бир неча футболчиларимиз қатнашдилар.

"Куни кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойдаги мусобақада чемпионликни қўлга киритиб, ўзбек халқига бир олам қувонч бағишлади. Улар мухлисларга ишончини қайтариб бердилар. Сиз футзалчиларимизга уларнинг йўлини тилаб қоламиз. Нима ёрдам керак бўлса бемалол айтинглар. Барча шароитни яратиб берамиз. Чемпион бўлиб қайтинглар. Сизларни ҳам ҳудди ёш футболчиларимиз сингари мукофотлар кутиб турибди. Ёшларимизнинг ғалабасини халқ байрам қилмоқда. Нима ёрдам керак бўлса бунга тайёрмиз. Ортингизда 33 миллионлик ўзбек халқи, мамлакат президенти, биз турганимизни эсдан чиқарманглар", - деди Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.


Шундан сўнг, футзал терма жамоамиз устози йигитларнинг мусобақага тайёр эканликларини маълум қилди.

"Мусобақага тайёргарлик аъло даражада ўтди. Йигитлар турнирга тайёрлар. Қўлимиздан келганича юқори натижа қайд этамиз", - деди Баҳодир Аҳмедов.

Умид Аҳмаджонов йиғилиш давомида футзалчиларимиз олдига чемпионлик вазифасини қўйди. Тадбир сўнгида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Умид Аҳмаджоновга эсдалик сифатида Осиё чемпионатининг олтин медалини тақдим этдилар. Ундан ташқари, жамоа аъзолари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев учун аталган махсус совғани ҳам МОҚ раҳбарига топширдилар.

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика