RU

Последние новости

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  16 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  40 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  8 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Футзал. Холбек Йўлдошев: “Насиб қилса, бу мавсум ҳам муносиб иштирок этамиз” Новости

Футзал. Холбек Йўлдошев: “Насиб қилса, бу мавсум ҳам муносиб иштирок этамиз”

Ўтган мавсум футзал бўйича мамлакат чемпионати ва кубогида Қаршининг “Дўстлик-AIN” жамоаси шов-шув кўтарган эди.
Қаршиликлар янги мавсумга ҳам қизғин тайёргарлик олиб бормоқдалар. Шу муносабат билан жамоа бош мураббийи Холбек Йўлдошевни суҳбатга чорладик.

- Жамоа янги мавсумга қай тарзда тайёргарлик кўрмоқда?
- Айни пайтда Қарши шаҳрида йиғин ўтказаяпмиз, тайёргарлик жараёнини анча олдин бошлаганмиз. Июль ойининг иккинчи ярмида Қаршида пляж футболи бўйича VIII Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Ана шу беллашувларда қатнашган “Дўстлик-AIN” жамоаси ҳар икки турнирнинг финалида Қаршининг бошқа бир жамоаси “Насаф”ни мағлуб этиб, ўзига ҳос дубл қайд этди. Соҳил футболи мусобақалари ўз ниҳоясига етгач, футзал мавсумига тайёргарликни бошлаб юбордик.

- Таркибда ўзгаришлар борми?
- Ўтган мавсумда асосий устунларимиз бўлган дарвозабон Акмал Хазратқулов ҳамда ҳужумчимиз Алишер Ибрагимовларни жамоада олиб қолдик, ваҳоланки, бу ўйинчиларга етарлича таклифлар тушган эди. Лекин, баъзи футзалчиларимизни қўйиб юбордик, Алишер Юсупов, Жасур Ўрунов ва Бахтиёр Баратовлар “Когон” таркибига бориб қўшилишди. Уларга янги жамоаларида омад тилаб қоламан. Кетганларни ўрнини тўлдириш учун бошқа клублардан футзалчи сотиб олмаймиз, балки махаллий ўйинчилар жалб қилинади.

- Молиявий муаммолар бартараф этилганми?
- Афсуски, клуб молиявий томондан жиддий муаммога дуч келган, ҳозиргача ҳомий топилгани йўқ. Бу йил ҳам ҳаражатларни ўз чўнтагимдан кўтаришимга тўғри келади. Насиб қилса, бу сафар ҳам муносиб иштирок этамиз.

- Йиғин доирасида ўртоқлик ўйинлари ўтказилаяптими?
- Яқиндагина “Когон” жамоаси билан Қаршида ўртоқлик ўйини ўтказдик ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозондик. Бундан ташқари, яна бир нечта клублар билан назорат учрашуви ўтказишни мўлжаллаганмиз.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика