RU

Последние новости

22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  59 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  3 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  16 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ярим финалда Ироққа мағлуб бўлди Новости

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ярим финалда Ироққа мағлуб бўлди

Таиландда футзал бўйича тарихда илк маротаба ўтказилаётган U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ ёшлари билан кураш олиб боришди. Афсуски, вакилларимиз бугун ироқликлардан 1:5 ҳисобида енгилишди ва финал йўлланмасидан маҳрум бўлишди.

Энди Ўзбекистон U-20 терма жамоаси учинчи ўрин учун Таиланд ёшлари билан кураш олиб боришади.


U-20 Осиё чемпионати
Ярим финал
, 24.05.2017
"Bangkok Arena", 17:00
Ироқ U-20 - Ўзбекистон U-20 5:1

Голлар: А.Ҳ.Ал-Судани 14, 24, А.Али Даҳел 23, Ф.Ал-Аззави 32, А.Муҳаммадиев 38 (авт.) - А.Муҳаммадиев 32
Ироқ U-20 (биринчи бешлик): 12.Зоҳир Маҳди Ҳади, 2.Али Саад Ҳамед, 5.Али Ҳуссеин Ал-Судани, 7.Ҳасан Кадим Ҳилфи, 10.Фаҳад Метҳақ Ал-Аззави.
Захира: Яҳя Абдулнур Раҳим, 3.Ҳамза Аббас Замет, 4.Муҳеб Алдин Ал-Таи, 6.Заид Али Ал-Ҳаким, 8.Ҳаит Риёд Араб, 9.Аббас Али Даҳел, 11.Моамин Фавзи Жафар, 13.Али Ҳақи Исмоил, 14.Али Муслим Санке.

Ўзбекистон U-20 (биринчи бешлик): 1.Мирислом Миралиев, 7.Илҳомжон Ҳамроев, 11.Хушнур Эркинов, 13.Акбар Усмонов, 14.Саид Ризо Миршарофов.
Захира: 2.Шоҳжаҳон Шоназаров, 3.Ботирбек Ризаев, 4.Асли Муҳаммадиев, 5.Олимжон Воҳидов, 6.Меҳрож Худойбердиев, 8.Хусниддин Нишонов, 9.Равшан Исматуллаев, 10.Дониёрбек Тоҳиров.


Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Эрон Таиландни қўшимча бўлимларда мағлуб этиб финалга чиқди


Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ироқ - Ўзбекистон ОНЛАЙН ВИДЕО


- Ироқ давлат мадҳияси янграмоқда.

- Энди эса Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда.

- Жамоавий суратга тушилди ва сардорлар ким ўйинни бошлаб беришини аниқлаб олишди.

Бугун ёшларимиз таркибида чорак финал баҳхсида қизил карточка олган Хусниддин Нишонов майдонга тушмайди.

Учрашув бошланди. Ироқликлар бошлаб беришди баҳсни.

Аренада мухлислар олдинги ўйинларимизга қараганда анча кўп.

3 - Ҳозирча ироқликлар босим уюштиришга уринишмоқда.

4 - Зарбааа, Акбар Усмонов дарвоза устунини нишонга олди.

Акбарнинг навбатдаги зарбаси бироз ноаниқ кетди.

Зарбаа, дарвозабонимиз Мирислом Миралиев кетма-кет иккита вазиятда жамоамизни голдан сақлаб қолди.

Уҳҳ, Акбар тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлган эди, бироз ноаниқ кетди зарбаси

Бугунги учрашувни асосий дарвозабонимиз Суннатжон Анваров ҳам ўтказиб юбормоқда.

Зарбааа, Хушнур Эркинов жуда қулаай имкониятдан фойдалана олмади.

Вакилларимиздан навбатдаги зарба, бу сафар Саид Ризо Миршарофовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

Гол, афсуски Али Ҳуссеин Ал-Судани қанотда Миршарофовни осонгина алдаб ўтиб дарвозамизга гол урди - 1:0.

Илҳом Ҳамроевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

18 - Мирислом яна бир бор сейв амалга оширди.

Биринчи бўлим ироқликларнинг кичик ҳисобдаги устунлигида якунланди.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз бошлаб беришди.

22 - Ироқлик ўйинчининг зарбаси дарвозамиз устунига тегди.

23 - Гол, Аббас Али Даҳел жамоасининг иккинчи голини урди

24 - Гол, Ироқ ёшлари учинчи тўпни киритишди.

32 - Гоооооллллл, Асли Муҳаммадиеввв ҳисобни қисқартирди.

32 - Гол, афсуски жамоа сардори Илҳом Ҳамроев хатога йўл қўйди ва тўпни рақибга олдирди

Вакилларимиз ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилишмоқда, лекин фойда чиқмаяпти.

38 - Гол, афсуски вакилларимиз энди ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишди.

39 - Ироқлик ўйинчининг жаримадан тепган жуда кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

Учрашув якунланди. Ироқ финалда, биз эса учинчи ўрин учун Таиланд билан беллашамиз.



Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика