RU

Последние новости

22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  0 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  8 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  7 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11

Футзал. Тошкентда ОФКнинг «Level-1» семинари бўлиб ўтди Новости

Футзал. Тошкентда ОФКнинг «Level-1» семинари бўлиб ўтди

17-22 июль кунлари Тошкентда биринчи марта Осиё Футбол конфедерациясининг «Level-1» семинари ўтказилди.
Ушбу семинар футзал мураббийларига мўлжалланган. ОФКнинг «С» сертификати дастури бўйича семинари унинг футболдаги муқобили ҳисобланади. Шунинг учун ҳам футзалдаги «Level-1» лицензиясини футболдаги «С» лицензиясига тенглаштирса бўлади.

Тошкентда ўтган ОФКнинг дастлабки семинарида Ўзбекистоннинг турли нуқталарида ишловчи мураббийлар иштирок этишди. Айни вақтда, улар орасида ҳали фаолиятини давом эттираётган футзалчилар, жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчилари ҳам бор эди. Рустам Умаров, Нодир Элибоев ва Дилшод Ирсалиев каби футзалчилар айни вақтда ҳаваскор футзалда мураббийлик фаолияти билан ҳам шуғулланаётгани сир эмас, шунинг учун ҳам улар семинарда катта қизиқиш билан иштирок этишди.

Семинар тингловчилари орасида, бундан ташқари, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов, унинг ёрдамчиси – Николай Одушев, шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида иштирок этувчи кўплаб жамоаларнинг устозларини кўриш мумкин эди.

Қайд этиш жоиз, семинар давомида барча иштирокчилар имтиҳондан ўтишди – унинг жавоблари яқин икки ой ичида эълон қилинади. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган мураббийларга «Level-1» лицензиялари топширилади.

Тошкентда ўтган ОФКнинг «Level-1» семинари иштирокчилари:
Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси), Николай Одушев (Ўзбекистон миллий терма жамоаси), Рустам Абдиев (Андижон), Бахтиёр Тоғаев (Ардус), Шаҳодат Кулиев (Гулистон), Фурқат Хайруллаев (Когон), Аҳаджон Юсупов (Локомотив), Равшан Ражабов (Пахтакор), Шуҳрат Тошмедов (Локомотив), Абдужаббор Гафаров (Максам-Чирчиқ), Абдулла Бўриев (Бунёдкор), Шамшод Хайруллаев (Когон), Шуҳрат Ҳусаинов (Нафис), Жалгасбой Сарсенов (Қорақалпоғистон ОЗК), Фаррух Зокиров (Ардус ўйинчиси), Рустам Умаров (Локомотив ўйинчиси), Нодир Элибоев (Локомотив ўйинчиси), Дилшод Ирсалиев (Ардус ўйинчиси). 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика