RU

Футзал. Тожикистон U-20 терма жамоасига қарши ўйинларнинг бошланиш вақти маълум Новости

Футзал. Тожикистон U-20 терма жамоасига қарши ўйинларнинг бошланиш вақти маълум

Айни пайтда футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси йиғинни давом эттирмоқда.

Йиғин доирасида вакилларимиз эртага ва индинга Тожикистон U-20 терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Қўшниларимиз билан ўтадиган ўйинларнинг бошланиш вақти маълум бўлди. Демак, 27 ва 28 январга мўлжалланган ҳар иккала учрашув ҳам 12:00да бошланади. Баҳслар Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Барча мухлисларни ушбу беллашувларни томоша қилишга таклиф этамиз, аренага кириш бепул.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика