RU

Последние новости

00:50Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"  0 00:31Саудия Арабистони. Дубль, иккита қизил, иккита автогол: "Ал Ҳилол"дан иродали ғалаба  0 00:15Лапорта "Камп Ноу" ҳақида: "Бу биздан кейинги авлод учун мерос"  0 23:59Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол  42 23:35Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"  0 23:11Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"  8 22:58Ўзбекистон U17 термаси Ирландияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  1 22:23Виталий Левченко: "Бундай майдонда ижодкор футбол намойиш эта олмайсиз"  22 22:10Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" 1:1   2 21:55Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди"  3 21:37Лени Йоро "Реал"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусланмайди  4 21:12Шерзод Жўраев: "Насаф" билан бошқача ўйин кўрсатгандик, бугун эса бошқа жамоага айланиб қолдик"  13 20:51Испаниянинг Грузия ва Туркияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 20:20Бенито Муссолинининг чевараси билан тўп тепаётган Жейми Варди Италияда футболдан завқ олмоқда  3 20:01Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди  178

Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари Новости

Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари

Бугун Олмалиқ шаҳрида футзал бўйича Олий лига 3-тур учрашувлари бошланди ва 3 та ўйин бўлиб ўтди.

Учрашувлар ниҳоясига етгач, бош мураббийлар фикрларини билдиришди.

Александр Петров (АГМК футзал жамоаси бош мураббийи):

- Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Қийин ғалабага эришдик. Ўз хатоларимиз эвазига 2 та гол ўтказиб юбордик. "Динамо" жамоасига яхши ўйин учун миннатдорман.

Дилшод Ҳайдарқулов ("Динамо" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Биринчи бўлимда жамоамиз ғалаба қозонаётган эди. Икки марта ҳисобда олдинда бора туриб, имкониятни бой бердик. Тажрибамиз етишмади деб ўйлайман. Ёш жамоа бўлишига қарамай, вице-чемпионга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик. Футзалчиларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўқ. 

Самарқанд шаҳрида футзал академияси ташкил этилган. Болаларни 6-7 ёшидан футзалга жалб қилиб, маҳоратли спортчиларни тарбияламоқчимиз.


Искандар Маҳмудов (“Строитель-Зарафшон” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Жамоа кўрсатмаларни бажара олмаяпти. Сабаби ўйин амалиётимиз кам бўлган. Бу қийинчилик туғдирмоқда. Машғулотларнинг таъсири бошқа, лекин ўртоқлик учрашувларини ўтказишимиз лозим. 

Ёш футзалчиларни қидиришда давом этмоқдамиз.

Учрашувдан сўнг йиғилиш ўтказамиз ва хатоларимизни кўриб чиқамиз.

Алишер Юсупов (“Насаф” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Футзалчиларим ўйинидан қониқдим. Бут нечта футзалчиларнинг жароҳати бор. 

Кўп вазиятлар яратдик. Улардан унумли фойдалана олдик. 

Эртанги ўйинларга бунданда яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Барча жамоаларни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз. Фақат ғалаба учун курашамиз.


Аҳаджон Юсупов (“Локомотив” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Футзалчилар барча кўрсатмаларимизга амал қилган ҳолда ҳаракатланишди. Биз ўйлаган режаларнинг барчасини амалга оширишни уддаладик.

“Пахтакор” жамоасида чарчоқ сезилгандек бўлди. Вазиятлардан фойдалана олишмади деб ўйлайман. Улар беш киши бўлиб чиққанда биз тўғри ҳимояландик. Бундан ташқари, дарвоза бўш қолиб кетган эди, иккита голимиз бўш дарвозага киритилди. Йирик ҳисобни сабаби ҳам шунда.

Шуҳрат Ташмедов (“Пахтакор” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин бошида омадимиз келмади. 2-3 вазиятни голга айлантира олмадик. “Локомотив” жуда яхши жамоа. Чемпионлик учун курашаётган жамоа. 

Биринчи бўлимни ўзидаёқ 5 киши бўлиб ўйнадик. Барчасини бошида қилмоқчи бўлдик, режамизни амалга ошира олмадик. 

Ёш футзалчиларимиз кўп. Уларга тажриба ошириш учун вақт керак. Шунинг учун тажрибали ўйинчиларга таянган ҳолда тактикамизни қуряпмиз. Тўрттала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика