RU

Последние новости

22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  7 22:08А Серия. "Рома" "Эмполи" меҳмони бўлмоқда, Шомуродов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  17 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  26 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  1 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  63 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  1 20:59АПЛ. "Челси" минимал ҳисобда "Лестер"ни таслим этди, "Тоттенхэм" эса мағлубиятдан қутулиб қолди  2 20:42Суперлига. "Хоразм" илк турда "Шўртан"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 20:21"Рубин" — "Спартак". Ашурматов захирада  0 20:19"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:03Ла Лига. "Атлетико" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказган ҳолда, меҳмонда "Хетафе"га мағлуб бўлди  10 19:2615 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди  19 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  5 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2000. "Янги қирол" Новости

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2000. "Янги қирол"

Шу йилнинг 12 сентябридан 3 октябрига қадар Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мундиал формати, иштирокчилари, рамзи ва мезбон. Ўзбекистон ҳам қатнашадиган футзал бўйича ЖЧ-2021 ҳақида батафсил

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бу вакилларимиз учун иккинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб бораяпмиз. 

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1996. "Енгилмас қурол"

ЖЧ-2000

Мини футбол бўйича тўртинчи Жаҳон чемпионати 2000 йили Гватемалада ўтказилди. 18 ноябрдан 3 декабрга қадар давом этган мундиал тарихда ўзига хос бурилиш ясади. Сабаби, мухлислар янги чемпионни кўришга муваффақ бўлишди. Бразилиянинг гегемонлигига Испания чек қўя олди. "Қизил фурия" 4 йил олдин финалда учралган мағлубият учун финалда ўч олди ва тарихий натижани қайд этди. Россия бу сафар бронза учун ўйинда имкониятни бой берди, Португалия русларни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу мусобақани умумий ҳисобда 94179 нафар мухлис бевосита ареналардан кузатиб борди.

Ушбу мундиалда ҳам 4 йил аввалгисида бўлгани каби бразилиялик Маноэль Тобиас энг яхши тўпурарликни ҳам, энг яхши ўйинчи номини ҳам ўзиники қилади. Шунингдек, кейинчалик футзалнинг ёрқин юлдузига айланган Фалькао ҳам айнан Гватемалада Жаҳон чемпионатларидаги дебютини нишонлаган.



ЖЧ-2000, Финал
03.12.2000, "Domo Polideportivo" спорт саройи
Бош ҳакам: Новак Иван (Хорватия)
Мухлислар: 7568

Испания - Бразилия 4:3
Голлар:
Даниэль 2 (пен.), Хави Санчес 20, Хави Родригес 36, 39 - Андерсон 18, Мануэль Тобиас 30, Вандер Кариока 35

Испания: Жесус, Жулио, Санти, Адева, Орол, Хави Санчес, Хави Родригес, Пауло Роберто, Рикер, Даниэль.

Бразилия: Лавозиер, Андерсон, Андре, Маноэль Тобиас, Фининьо, Шумахер, Индио, Ленисио, Фалькао, Вандер Кариока.

Огоҳлантиришлар: Санти 16, Орол 26 - Ленисио 2, Андерсон 18, Индио 28



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2000
Ўтказилган жойи:
Гватемала
Ўтказилган шаҳарлар: 1 (Гватемала сити)
Ўтказилган санаси: 18 ноябрь - 3 декабрь, 2000 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 94179 (ҳар ўйинга 2354)
Урилган голлар: 302 (ҳар ўйинга 7.55та гол)
Тўпурар: Маноэл Тобиас (Бразилия, 19та гол)
Энг яхши ўйинчи: Маноэл Тобиас (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Бразилия

Совриндорлар
Чемпион
- Испания
Иккинчи ўрин - Бразилия
Учинчи ўрин - Португалия
Тўртинчи ўрин - Россия


Футзал. ЖЧ-2021 ўйинлар тақвими (тўлиқ)

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика