RU

Последние новости

13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1992 Новости

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1992

Шу йилнинг 12 сентябридан 3 октябрига қадар Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мундиал формати, иштирокчилари, рамзи ва мезбон. Ўзбекистон ҳам қатнашадиган футзал бўйича ЖЧ-2021 ҳақида батафсил

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бу вакилларимиз учун иккинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб бораяпмиз.

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1989


ЖЧ-1992

Мини футбол бўйича иккинчи Жаҳон чемпионати ФИФАнинг кичик аъзоларидан бири бўлган Гонконгда ўтказилган. Унда ҳудди биринчисида бўлгани каби 6 қитъадан 16 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борган. Бразилия терма жамоаси деярли бутун таркиб ўзгарган бўлишига қарамай, бу сафар ҳам чемпионликни тантана қилади. Улар финалда АҚШга ҳеч қандай имконият қолдиришмайди (4:1). Кўпчилик учун мусобақада кутилмаган ҳолат Эрон терма жамоасининг тўртинчи ўринни эгаллаши бўлган. Тўғри, форслар 2016 йилги мундиалда ўз натижаларини яхшилашган. Лекин, ҳозир бунга тўхталмаймиз. Эроннинг Колумбия паркетларидаги ажойиб юриши ҳақида 2016 йилги ЖЧга бағишланган мақолада ўқийсиз.

Бразилия терма жамоаси бу сафар рақибларидан анча устун эди. Агрессив ва зич ўйин, жамоавий руҳ, жуда ҳам иқтидорли бразиллар билан индивидуал кўрсаткичларда ҳам ҳеч ким беллаша олмас эди. Эстако Араухо шогирдлари биринчи босқичда Австралия, Белгия ва Коста-Рика термаларини ер тишлатишади. Шу 3 баҳсда 21та тўп киритиб, бор йўғи битта гол ўтказиб юборишади. Иккинчи босқичда эса битта дуранг ва иккита ғалаба. Ярим финалда Испания, финалда эса АҚШ бир хил 4:1 ҳисобида мағлуб этилади.

Бразилия ана шу мундиалда 8та ўйин ўтказиб, 7 ғалаба ва 1 дуранг қайд этади. Тўплар нисбати эса 44-7, супер натижа. Жоржиньо, Вандер, Рафаэль Ортис ва Мануэль Тобиаслар ўша жамоанинг асосий юлдузлари эди.

Эрон терма жамоаси иккинчи босқичда Испанияни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлсада, учинчи ўрин учун учрашувда 6:9 ҳисобида испанлардан енгилади.



ЖЧ-1992, Финал
28.11.1992, "Hong Kong Coliseum" спорт саройи
Бош ҳакам: Фарина Сабино (Парагвай)
Мухлислар: 10466

Бразилия - АҚШ 4:1
Голлар:
Жоржиньо 2, 25, Вандер 26, Мануэл Тобиас 34 - Чико Боржа 22

Бразилия: Сержиньо, Сержио, Мануэл Тобиас, Эдиньо, Чикуино, Фининьо, Морилло, Рожерио Мотта, Жоржиньо, Ортиз, Вандер.

АҚШ: Виктор Ногуеира, Жорьж Фернандез, Энди Шмецер, Агоос, Майкл Виндичманн, Чико Боржа, Жим Габарра, Фернандо Клавио, Тед Эк.

Огоҳлантиришлар: М.Тобиас 3 - Ч.Боржа 6, Э.Шмецер 26



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-1992
Ўтказилган жойи: Гонконг
Ўтказилган шаҳарлар: 2 (Хунг Хом, Цим Ша Цуй)
Ўтказилган санаси: 16 - 28 ноябрь, 1992 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 50300 (ҳар ўйинга 1258)
Урилган голлар: 307 (ҳар ўйинга 7.68та гол)
Тўпурар: Саид Ражаби Ширази (Эрон, 16та гол)
Энг яхши ўйинчи: Жоржиньо (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: АҚШ

Совриндорлар
Чемпион - Бразилия
Иккинчи ўрин - АҚШ
Учинчи ўрин - Испания
Тўртинчи ўрин - Эрон


Футзал. ЖЧ-2021 ўйинлар тақвими (тўлиқ)

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика