UZ

Сўнгги янгиликлар

22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  0 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  3 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  3 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  5 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  1 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  20 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1989 Янгиликлар

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1989

Шу йилнинг 12 сентябридан 3 октябрига қадар Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мундиал формати, иштирокчилари, рамзи ва мезбон. Ўзбекистон ҳам қатнашадиган футзал бўйича ЖЧ-2021 ҳақида батафсил

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бу вакилларимиз учун иккинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.

ЖЧ-1989

Мини футбол бўйича илк Жаҳон чемпионати 1989 йили Нидерландияда ўтказилган. Ўша йили Нидерландия футбол федерацияси ўзининг юз йиллигини ҳам нишонлаган, шу сабабли ҳам мусобақа икки ҳисса байрамона руҳда ўтган. Унда жами 16 жамоа жаҳон тожи учун кураш олиб борган. Бразилия биринчи босқични Венгриядан учралган мағлубият (2:3) билан бошлаган бўлсада, кейинчалик иккинчи босқичга йўл олади ва якунда олтин медалларни ўзиники қилади. Бразилияликлар ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар Нидерландия терма жамоасини 4200 мухлис қаршисида кичик ҳисобда таслим этишади. Учинчи ўрин эса кутилмаганда АҚШга насиб этади.

Ана шу мусобақада Осиё номидан Саудия Арабистони ҳамда Япония иштирок этган.



ЖЧ-1989, Финал
15.01.1989, "Ахой" спорт саройи
Бразилия - Нидерландия 2:1
Голлар:
Бенатти 10, Раул 46 - Лусвелд 43

Бразилия: Лула, Сержиньо, Кадиньо, Дирсеу, Гилсон, Маркиньос, Бенатти, Атила, Раул, Тока, Карлос Алберто, Неймар, Адилио.

Нидерландия: Тон Бахуис, Жеффрей Форе, Андре Тиленс, Виктор Херманс, Марсел Лусвелд, Реин Ҳойвел, Вилян ван Вийфейкен, Марио Фабер, Эдуард Демандт, Ҳанс ван Леувен, Андре Баккер, Мичел Сеинтнер, Мичел Вентзел.



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-1989
Ўтказилган жойи: Нидерландия
Ўтказилган шаҳарлар: 5 (Амстердам, Арнем, Леуварден, Хертогенбоса ва Роттердам)
Ўтказилган санаси: 5 - 15 январь, 1989 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 86500 (ҳар ўйинга 2163)
Урилган голлар: 221 (ҳар ўйинга 5.53та гол)
Тўпурар: Ласло Цаданьи (Венгрия, 7та гол)
Энг яхши ўйинчи: Виктор Херманс (Нидерландия)
"Fair-Play" соврини: АҚШ

Совриндорлар
Чемпион - Бразилия
Иккинчи ўрин -Нидерландия
Учинчи ўрин - АҚШ


Футзал. ЖЧ-2021 ўйинлар тақвими (тўлиқ)

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика