RU

Последние новости

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Футзал. АГМК уддалади! Новости

Футзал. АГМК уддалади!

Таиландда давом этаётган футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати 3-тури доирасидаги "Ал Райян" - АГМК учрашуви якунланди.

"Ал Райян" (Қатар) - АГМК (Ўзбекистон) 5:7

Голлар: Муҳаммад Тоҳирий (1, 1:0), Даврон Чориев (3, 1:1), Ихтиёр Ропиев (5, 1:2), Муҳаммад Сафарий (10, 2:2), Даврон Чориев (13, 2:3), Акбар Усмонов (17, 2:4), Акбар Усмонов (18, 2:5), Муҳаммад Сафарий (22, 3:5), Муҳаммад Сафарий (24, 4:5), Муҳаммад Тоҳирий (26, 5:5), Ҳусниддин Нишонов (28, 5:6), Ихтиёр Ропиев (34, 5:7).

"Ал Райян": 1. Абдулраҳмон ал-Қаҳтон, 12. Аҳмад Ҳалил, 13. Али ал-Ажми, 2. Мааз Юсуф, 3. Саад ал-Моҳаннади, 4. Муборак ал-Жарбоий, 5. Саид ал-Булуши, 6. Муҳаммад Сафарий, 7. Муҳаммад Тоҳирий, 8. Абдулраҳмон ал-Яфий, 9. Хазем Сами Салим, 10. Абдуллоҳ Салим, 11. Рашид ал-Боинин, 14. Муборак ал-Мухаза.

АГМК - Дастлабки бешлик: 1. Рустам Умаров, 4. Ихтиёр Ропиев, 5. Илҳом Ҳамроев, 6. Ҳусниддин Нишонов, 7. Дилшод Раҳматов.

Захирадагилар: 2. Аббосбек Ўлмасбеков, 3.  Машраб Одилов, 8.Даврон Валижонов, 9. Алан Аминов, 10. Акбар Усмонов, 11. Тимур Бердиев, 12. Даврон Чориев, 13. Исломбек Бийтураев, 14. Анасхон Раҳматов.

ЯНГИЛАШ

1. ГОЛ! Тоҳирий илк ҳужумданоқ унумли фойдаланди, 1:0.

3. ГООООЛЛЛ!!!! Даврон Чориев пенальтидан дарвозани ишғол қилди, 1:1.

5. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! Ихтиёр Ропиев рақибларнинг хатосидан кейин АГМКНи ҳисобда олдинга олиб чиқди, 1:2!

8. Акбар Усмоновни рақиблар ўз жарима майдончаси ичида йиқитганди. Бироқ ҳакамлар хуштагини чалмади.

9. Дилшод Раҳматов бирга бир ҳолатдан унумли фойдалана олмади.

10. ГОЛ! АГМК кетма кет ҳужумлар қилаётган пайтда Муҳаммад Сафарий дарвозамизни ишғол қилди, 2:2.

13. ГООООООЛЛЛЛ!!! Акбар Усмоновнинг ажойиб пасидан кейин Даврон Чориев осонлик билан рақиб дарвозасига гол киритди, 2:3!

15. Илҳом Ҳамроевнинг чиройли зарбасини рақиблар дарвозабони қайтарди.

16. Саид ал-Булуши огоҳлантирилди. Рақибларнинг деярли бутун бир таркиби асабийлашмоқда.

17. ГООООООООЛЛ!!! Акбар Усмонов рақиблар дарвозабони хатосидан унумли фойдаланди, 2:4!!!

18. ГООООООООООЛЛ!!!!! Акбар Усмоновдан шедевр гол! У узоқроқ масофадан дарвозанинг яқин бурчагини кучли зарба билан нишонга олди, 2:5!

18. Вакилларимиз исталганча, хоҳласа ундай, истаса бундай ўйнамоқда. Бу ўйинни кўриш бизга завқ беряпти!

20. Биринчи бўлим якунланди. Ажойиб бўлим!

21. Иккинчи бўлим бошланди!

21. Машраб Одиловнинг зарбасини рақиблар дарвозабони қайтарди. Полвонларимиз иккинчи бўлимни ҳам ажойиб бошлашди! ))

22. ГОЛ! Яна шундай бўлди. АГМК босимни давом эттираётган вақтда рақиблар ҳисобни қисқартиришди. Муҳаммад Сафарий дарвозабонимизни алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди, 3:5.

24. ГОЛ! Муҳаммад Сафарий АГМК футболчиларининг серияли хатоларидан унумли фойдаланди, 4:5! Нималар бўлмоқда-а!

25. Хатолар кўпайиб кетди. Йигитлар ундай қилиш керак эмас!

26. ГОЛ! Йигитлар ўйинни ташлаб юборишди. Тоҳирий кучли зарбаси билан дарвозамизни ишғол қилди, 5:5!

28. ГОООООООООООЛЛЛ!!!! Нишоноооввввв!!! Наҳотки йигитларимиз ўзига келишмоқда! 5:6!

30. Ўйинни рақиблар бошқаришмоқда. АГМК футзалчилари ишончни йўқотиб қўйгандек. Ғалабани ушлаб қолиш керак энди.

32. Ропиевнинг зарбасини рақиблар посбони қайтарди. Кучли зарба берилганди.

34. ГООООООЛЛЛ!!! Ропиев ниҳоят гол урди. Рақибни алдаб ўтиб, дарвозанинг узоқ бурчаги "михланди"! 5:7! Аммо бўшашишга имконият йўқ!

36. ЗЎЎЎРРР!! Ажойиббб!! Фол ишлатдик, дабль пенальти белгиланди. Тоҳирий зарба берди. Умаров "олиб чиқди"! Унинг оёғига теккан тўп дарвозамизнинг устунига бориб тегди.

ЎЙИН ТУГАДИ!! АГМК КЛУБЛАР ЎРТАСИДАГИ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ ГУРУҲ БОСҚИЧИДАН ЧИҚДИ. ПЛЕЙ-ОФФ ЎЙИНЛАРИДА УЛАРГА ОМАД ТИЛАЙМИЗ!

Рейтинг: +90   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика