RU

Последние новости

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  3 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  9 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  42 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Футзал жамоаларига очиқ ҳавода машғулот ўтказишга рухсат берилди Новости

Футзал жамоаларига очиқ ҳавода машғулот ўтказишга рухсат берилди

Маълумки, жорий йил 16 мартдан режалаштирилган барча футбол мусобақалари, мусобақаларга тайёргарлик машғулотлари ва тадбирлари коронавирус инфекциясига барҳам берилгунига ёки Республика махсус комиссияси томонидан мусобақаларни ўтказишга рухсат этилгунига қадар вақтинча тўхтатилган эди.

Республика махсус комиссиясининг жорий йил 29 майдаги 26-сонли йиғилиш баёнига асосан профессионал футбол клубларига ўз ўқув-машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашига ҳамда жорий йил 5 июнь кунидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси чемпионатларини давом эттирилишига расман рухсат берилган эди.

4 июнь санасидан ЎзПФЛ тасарруфидаги барча футзал жамоаларига очиқ ҳавода санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилган ҳолда машғулотларни бошлашга рухсат этилди.

Футзал жамоаларига ёпиқ спорт иншоотларида шуғулланишга ва мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилгунига қадар очиқ ҳаводаги футбол майдонларида вақтинча машғулот ўтказиб туришлари тавсия этилади.



Эслатиб ўтамиз, ҳозирча футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида "Пахтакор" жамоаси 3 ўйинда 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда пешқадамлик қилиб турибди.

Футзалимизни етим қилиб қўйманг!

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика