UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57АПЛ. МЮ Гринвуднинг дубли ва Фернандешнинг саъй-ҳаракатлари эвазига чиройли ғалабага эришди, Вардининг голсиз серияси якунланган ўйинда эса “Лестер” зафар қучди  26 20:57АПЛ. МЮ Гринвуднинг дубли ва Фернандешнинг саъй-ҳаракатлари эвазига чиройли ғалабага эришди, Вардининг голсиз серияси якунланган ўйинда эса “Лестер” зафар қучди  26 20:40АПЛ. "Вулверхэмптон" ва “Арсенал”нинг бошланғич таркиби билан танишинг  0 20:30РПЛ. “Ростов” меҳмонда аутсайдерлардан бирига қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  4 20:28Беларусь чемпионати. "БАТЭ" - "Энергетик-БГУ" 0:1  3 20:26Телеграмдаги янги каналимизга марҳамат  1 20:221-лигага қуръа ташланди. Биринчи давра тақвими билан танишинг  3 20:17Италия. "Ювентус" - "Торино" 2:0 (матнли трансляция)  4 20:05Погба соч имижини яна ўзгартирди, фақат бу гал ирқчиликка қарши акция учун  2 19:52Футзал. 2-тур. “Насаф” – “Навбаҳор” 3:3 ва бошқа ўйинлар  2 19:49Беларусь. Умаровнинг голи "Энергетик-БГУ"га сенсацион ғалабани тақдим қилди  32 19:45А Серия. “Ювентус” ҳамда “Торино”нинг бугунги дерби учун таркиблари эълон қилинди  3 19:35РПЛ. “Крилья Советов” – “Ростов” баҳсининг асосий таркиблари билан танишинг  3 19:25“Бавария” футболчиси “Ливерпуль”га ўтишга рози бўлди  0 18:50Сетьен Мессининг "Манчестер Сити"га кетиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб берди  3

Футзалимизни етим қилиб қўйманг! Янгиликлар

Футзалимизни етим қилиб қўйманг!

Юртимизга катта футбол қайтмоқда.

13 июндан Суперлига учрашувларига рестарт берилади. Бироқ, футзал бўйича ички чемпионатимиз айнан қайси санадан қайта тикланиши ҳали маълум эмас. ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчиси Диёр Имомхўжаевнинг айтишича, бу борада ишлар олиб борилмоқда. Катта футбол ўйналадиган стадионлар ва футзал ўйналадиган залларни дезинфекция қилиш бир-биридан фарқ қилади. Шу сабаб футзал мавсумини қайта бошлаш борасида кеча СЭОА вакиллари билан учрашув ўтказилган. Диёр Имомхўжаевнинг сўзларига кўра, ПФЛ бугунги кунда футзал ва аёллар футболига ҳам рестарт бериш борасида иш олиб бормоқда. Тез кунда аниқ саналар ва қай тартибда давом этиши ҳақида маълум қилинади.

Демак, мини футболда ҳам ўйинлар қайта бошланиши олдидан ундаги айрим муаммолар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.

Футзалга "жаноза" ўқилганмиди?!

Бир қарашда футзалимиз ўз йўлига тушиб олган ва олдинга қараб интилиб бораётганди. Аммо, футболимиздаги олдинги раҳбарлар пайти футзалга "жаноза ўқилди". Ўшандан бери унга эътибор ҳеч олдингидай бўла олмаяпти.

Катта футболда клубларни хусусийлаштириш бўйича кўп йиллик иш режаси тузиб чиқилмоқда, шу иш ортида анча меҳнат қилинмоқда. Лекин, нега ўша пайтда кичик футболимиздаги хусусий ёки қайсидир ташкилот клубларининг ички чемпионатда иштирок этишлари тақиқлаб қўйилганига ҳозиргача тушунмайман. Биргина мантиқсиз қарор ва ўзбек футзалида ўрни беқиёс бўлиб келаётган клублар "Ардус", "Дўстлик-AIN", "Когон", "Нафис" ва "Максам-Чирчиқ" футзал мавсумидан четда қолди. Камига ўша пайтдаги Ўзбекистон футзал Ассоциацияси фаолияти тўхтатилди ва футзал Ўзбекистон футбол Ассоциацияси таркибига қўшиб олинди. Футзал Ассоциациясининг расмий сайти (ufa.uz) ҳам ўзлаштирилди. Хўш, нега? Кимга керак бўлди ўша пайтда бу нарса?



Катта хатонинг натижаси нима бўлди деган савол кўпчиликда пайдо бўлгандир. Аввал футзал ривожи учун бир неча киши тун-у кун фаолият олиб борган бўлса, эндиликда ЎФАда биргина ходим футзалга жавобгар қилиб қўйилган. Олдин бутун бир жамоа, ҳозир эса бир киши масъул. Бундай ҳолатда ҳеч қанақанги ривожланиш бўлмайди.

Футзал бўйича ёшлар (U-20) ўртасида 2019 йилги Осиё чемпионатига чиқа олмаганимиз ёдингизда бўлса керак. Саралашда Қирғизистон ва Тожикистон ёшлари билан бир гуруҳда жой олиб, ўйинларга Тошкентда мезбонлик қилиб қолиб кетганмиз. Ўша шармандагарчилик, сал қолса саралашда ҳатто қатнаша олмай қолишимиз мумкин бўлгани, ёшларимиз саралаш бошланишига бор йўғи 15 кун қолганда йиғинга киришгани, юқоридаги "йўқотилган" клублар самараси ўлароқ жуда ғариб кўриниш олган таркиб ҳақида ОЧ саралашидан ўтолмаганимиздан кейин мақола ёзгандим.

Нима учун футзалда шарманда бўлдик?!

2017 йилги U-20 Осиё чемпионатида иштирок этганлардан Акбар Усмонов (13 гол билан мусобақа тўпурари бўлганди), Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Хушнур Эркинов ва Равшан Исматуллаевлар бугунги кунда миллий терма жамоа аъзолари ҳисобланишади.

Яқинда "Championat.asia"даги "Тезкор студия" лойиҳасида футзал вакиллари меҳмон бўлишганди. Унда футзалчи ва мураббийлар ўша пайтда футзалга умуман қарамай қўйишди, аввалги эътибор ва муносабатни соғиндик деб афсусланишганди. Тўғри, кейинроқ айрим хатолар тўғриланди. Аммо, биз бир мавсумда бир неча йил орқага кетиб қолдик.

Биринчидан, бутун бошли битта авлодни йўқотдик. Яна ҳам аниқроқ ёзсам, битта авлодни шакллантира олмадик. Хўш нега шакллантира олмадик? Чунки, ёшларга эътибор қаратадиган ва янги ўйинчиларни тарбиялаб бераётган "Нафис" ва "Ардус" ички чемпионатда иштирок эта олмади. Бунинг касри эса ёшлар терма жамоасига урди. Ўзи шундоқ ҳам ўйин амалиёти йўқ янги таркибга йиғин ўтказиш учун етарлича вақт ва шароит яратиб берилмади.



Иккинчидан, ўша қарор сабаб биз ўзбек футзали байроқдори "Ардус"ни йўқотдик. Хусусий клубларга яна қачон Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш учун рухсат беришларини кутиб ўтиришни маъқул кўрмаган Жаҳонгир Усмонов клуб фаолиятини тугатди. Шу билан бирга ўзи ҳам футзалимиздан чиқиб кетганди. Бу энг катта йўқотишлардан бири эди. Ўшанда ҳам энг яхши клубларимиздан бирини, ҳам мамлакатимизда футзал ривожига улкан ҳисса қўшиб келган инсонни йўқотгандик. Уларни ўрни ҳамон қоплангани йўқ, катта ёриқ ўшандайлигича турибди. "Ардус" клуби фаолиятини тугатгани ҳақида 2018 йилнинг 10 декабрь санасида хабар берган эдик.

"Ардус" расман ўз фаолиятини тугатди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилнинг 20-23 октябрь кунлари Тайландда ўтказилган халқаро турнирда иштирок этиб қайтганди. Ўшанда вакилларимиздан ташқари Тайланд, Хитой ва Мозамбик термалари ҳам турнирда қатнашишган. Хабарингиз бор, испаниялик Хосе Мария Пазос Мендез юртимиздан кетгандан сўнг Тайланд терма жамоасида иш бошлаган. Фузалчиларимиз ўша турнирдан қайтиб келишганидан сўнг Мендез билан кўришишгани ва нималар ҳақида гаплашишганига қизиққандим. Чунки, унинг ўша пайтда рўй берган ўзгаришлар ҳақидаги фикрлари менга қизиқ эди. Ўшанда терма жамоамиз ўйинчилари футзалдаги ўзгаришлар, кўплаб жамоаларнинг чемпионатда қатнашмаётгани (шу жумладан "Ардус" ҳам) ҳақида собиқ мураббийларига айтишгани, у эса шунча вақт ва меҳнат ҳавога учиб кетганидан жуда ҳам афсусланганини таъкидлашганди. Чунки, айнан Мендез билан бирга футзалимиз янги ривожланиш йўлига тушиб олганди ва бунинг учун кўп меҳнат қилинганди. Терма жамоалардан ташқари, у "Ардус"да ҳам 2 ярим йил фаолият олиб борган ва ёш таркибни тарбиялаганди. Ўтган йил Ўзбекистон чемпиони бўлган АГМК жамоасининг ўзагини айнан Мендезнинг "Ардус"идаги ўйинчилар ташкил қилишди. "Ардус"да футзал мактаби ҳам бор эди ва ўз-ўзидан у ҳам йўқ бўлди.


Сизда юқоридаги фикрларга кичик эътироз пайдо бўлиши мумкин. Яъни, бир мавсумдан кейин катта футболдаги Суперлига клубларининг футзал жамоаларидан бошқа клубларга ҳам ички чемпионатда иштирок этиши учун руҳсат берилди. Бундан ташқари, "Нафис" жамоаси "Динамо", "Дўстлик-AIN" жамоаси "Насаф", "Когон" жамоаси "Бухоро" бўлди. Фақатгина "Ардус" йўқотилди деган эътироз пайдо бўлиши мумкин. Лекин, бир жиҳатни унутиб қўймаслигимиз лозим. Яъни, юқоридаги жамоаларнинг ўзаги сочилиб кетди. Бир маромда келаётган клублар парчаланиб кетди ва ҳаммасини яна бошидан бошлашди.


Футзалга эътибор қайтадими?

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатига эътибор жуда тушиб кетган. Уни ёритиш ҳам ҳаминқадар. Яна ўша "Тезкор студия"нинг футзалчилар меҳмон бўлган сонига қайтамиз. Унда Фарҳод Абдумавлонов ва Константин Свиридов кўчада, бозорда таниш-билишлар сизлар ўзи ўйнаяпсизларми, футзал бўйича чемпионат ўйинлари ўтказиляптими деган саволларни тез-тез беришади деганди. Афсуски, чемпионат ўйинлари бўлиб ўтиши ҳақида етарли даражада эълонлар йўқ бўлиб кетди. Ўйинлар бир мавсум уй-сафар тизимига ўтди, кейин марказлашган ҳолда бир шаҳарда ўтадиган тизимга қайтди. Якунда, "Спорт" телеканали футзал бўйича чемпионатимиз ўйинларини трансляция қилмай қўйди. Бунда канални айбламаган бўлардим. Чунки, олдин Тошкентда ўтадиган тур ўйинларини трансляция қилиб келган канал энди бошқа вилоятлардаги ўйинларни ёритиш имконига эга бўлмай қолди. Камига, асосий урғу Суперлига ўйинларига қаратилди.

"Тезкор студия"нинг футзал вакиллари иштирок этган сонини "Championat.asia"нинг ютубдаги саҳифасида кўришингиз мумкин.

TAS-IX эмас



Аслида энг оптимал формат уй-сафар тизими. Бироқ, биз ҳали бунга тайёр эмасмиз. Қатор клубларимиз футзал жамоаларига жуда кам маблағ ажратишади. Ҳамма клубларда стандартларга жавоб берадиган заллар ва шароитлар йўқ. Шунинг учун ҳозирча марказлашган ҳолда ўйинларни ўтказиш энг маъқул вариант. Лекин, ўйинларни тушдан бошланадиган қилиб белгилаш керак. Эрталаб 9 ёки 10дан эмас. Эрталабдан ўйин ўтказиш учун спортчиларнинг организми ҳеч қанақасига 100 фоизга тайёр бўлмайди. Бугунги кунда тур ўйинлари пайти бир кунда 3тадан учрашув ўтказилмоқда. Шуларнинг вақтини 14:00, 16:00 ва 18:00га белгиласа бўлади. Шунда футзалчиларни эрталабдан тўп тепишга мажбурлаб қийнамаган бўламиз. Бундан ташқари, тақвимни ҳам ўтган йилгидан яхшироқ бўлади деб умид қиламан. 2019 йилнинг декабрь ойида тинимсиз ички чемпионат ва Ўзбекистон кубоги ўйинлари ўтказилди. Кетма-кет ўйинлар натижасида чемпионат финалида "Пахтакор" деярли ярим таркиби жароҳат олган ҳолда ҳаракат қилди. Чемпионатни бир амаллаб тугатиб олинганидан кейин кубок беллашувлари ҳам ўтказиб юборилди. Футзалчиларнинг жароҳатлари сабаб чемпионатда финалга қадар етиб келган "шерлар" кубокда иштирок этишмади. Энг ёмони эса футзал мавсумини тугатиб қўйиш декабрга чўзиб юборилгани сабаб терма жамоа азият чекди.


ПФЛ расмий сайтидан олинган скриншот. 2019 йилги мавсумда жамоалар бор йўғи 6тадан ўйин ўтказишган. Аслида, ПФЛ расмий сайти алоҳида бир мавзу. Масалан, АПЛ ёки Бундеслига расмий сайтлари ўша лига ҳақида маълумот олиш учун энг ишончли, қулай ва зўр манба. Ҳар қандай статистикани топа оласиз. Бизда эса афсуски неча йиллардан бери ПФЛ расмий сайтига сон тегмайди.


Чемпионат ва кубок ўйинларининг жуда кеч якунлангани сабаб терма жамоа 2019 йилнинг декабрь ойида умуман йиғин ўтказмади ва ўз-ўзидан бирорта ўртоқлик ўйини ҳам ўтказмади. Ваҳоланки, 2020 йилнинг 26 февралидан 8 мартига қадар Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида Осиё чемпионати ўтказилиши керак эди. Бўлиб ҳам, бу Литвада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2020га йўлланма берадиган қитъа биринчилиги эди. Очиғи, мен футзални кузата бошлаган даврларимдан бери терма жамоамиз қачондир Очиё чемпионати олдидан декабрни йиғин ва ўртоқлик ўйинларисиз ўтказганини эслай олмайман.

Ўзбекистон кубоги финали (АГМК "Локомотив"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган) 29 декабрда ўтказилган бўлса, 10 январдан терма жамоа ОЧга тайёргарлик кўриш учун йиғин бошлаган. Яъни, бутун бошли мавсумни тугатганидан кейин ўйинчилар 2 ҳафта ҳам дам олишмади. Аммо, коронавирус пандемияси сабаб ОЧ ҳам, ЖЧ ҳам номаълум муддатга қолдирилди. Бу бизнинг фойдамизга ишлади. Чунки, энди бизда тайёргарлик учун вақт кўпроқ бўлади. Агар эътибор ва яратиладиган шароит яхшиланса.


Футзал учун алоҳида Федерация ташкил қилиш керак

ЎФА (Ўзбекистон футзал Ассоциацияси) ЎФФ (Ўзбекистон футбол Федерацияси) қошида очилган ва бевосита унга бўйсунарди. Лекин, ўз муаммоларини ўзи ҳал қиларди. Яъни, футзал чемпионати, кубоги ва терма жамоаларнинг муаммоларини ЎФАдагилар ўзлари ҳал қилишарди. Бунинг учун футзал Ассоциациясида бутун бир жамоа ишларди. Улар бор эътиборини айнан футзалга қаратишганди. Ҳозирчи? Ҳозир фақат бир киши футзалга жавобгар. Бунақада футзални қайта ривожланиш йўлига туширишга жуда қийналамиз. Футзал учун аввалгидек алоҳида ташкилот очиш зарур. Масалан, Ўзбекистон футзал Федерацияси. У ЎФА қошида очилиши ва умуман бошқа ходимлар фаолият юритишлари керак. Ҳам ЎФАда, ҳам ЎФФ (Ўзбекистон футзал Федерацияси)да ишламаслиги зарур ходимлар. Бунда эътибор иккига бўлинади ва сифат 50 фоизга пасаяди. Футзал клублари ва ўйинчилар муаммоларини ҳал қилиш учун бемалол ЎФФга мурожаат қилаверадилар.



Ёдимда Жаҳонгир Усмонов вақтида футзалга ЎФФ ажратадиган маблағдан ташқари ўз ёнидан ҳам сарфларди. Терма жамоа аъзоларига ижобий натижалар учун қўшимча премиялар ҳам берарди. Ўзи футзалга жуда қизиққани ва тушунгани учун терма жамоа билан бирга бўларди. Осиё чемпионатлари ва Колумбияда ўтказилган ЖЧ-2016га ҳам бирга борган. Балки, футзалимизга мана шундай инсон етишмаётгандир.

Бизни ёшлигимиздан умидни ҳеч қачон сўндирмасдан ҳаракат қилишга ўргатишади. Зеро, умид сўнган паллада келажак ҳам "синади". Биз ҳам буёғига футзалимиз учн ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламиз. Балки, ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари футзалимизга эътиборни янада яхши томонга ўзгартиришар. Муҳими, ҳозир бунга умид бор.

Футзалимизни етим қилиб қўйманг!


Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +11   

Фикрлар

+10   
04 июн 01:01:47
Mustaqil_fikr
Ilhomjon Arslanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu Ravashan akamiz hamma joeni o’ldirib yubordilaku.
Равшан акангиз эмас, Умид Ахмаджонов хаммасини ўлдириб, Футзални ўлдириб Каааатта қабр тоши қўйиб кетдилар !!!
+4   
03 июн 21:56:40
Mustaqil_fikr
Футзалга оқ сочлик кишини қайтариш керак !
Бошкаси эпломмайди
+3   
04 июн 12:25:23
Soccer
Умид Ахмаджонов даврида Футзал о'лди
+1   
04 июн 15:15:39
T.Qosimov
Zayniddin_5 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Lotin alifbosida yozishda 7 o'lchab keyin yozinglar крилча етим сўзи "yetim" deb yoziladi
Сайтда лотин тилига автоматик тарзда ўгирилади. Шунинг учун баъзида мана шундай ноқулайликлар юзага келади.
   
05 июн 12:05:18
Ilhomjon Arslanov
Mustaqil_fikr фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Равшан акангиз эмас, Умид Ахмаджонов хаммасини ўлдириб, Футзални ўлдириб Каааатта қабр тоши қўйиб кетдилар !!!
Holisona qaralsa.Umid Axmadjanov har bir jabhaga katta etibor qaratyotgan edi. Ravshan Ermatov kelgandan beri siz kordiz yoki eshitdizmi futzalchilar bilan uchrashganini yoki ularni qollab quvvatlaganini. Oldin siz barcha yangiliklarni kuzatib boring.
   
04 июн 16:48:46
shakh(myu)
Futzal 2016-yilgi JCHdan keyin amalda futboldan o'tib ketgan edi. Bu aqllilar esa 3-sinf bolani yaxshi rivojlanishi uchun 5-sinf bolasini 3-sinfga tushirib quygandey ish qildi. Diyor akani 1 qadam orqaga 2 qadam oldinga degan frazasini xurmat qilaman, lekin futzal allaqachon o'z yo'li ga tushgan tizim edi. Haliyam kech emas eski tizimga qaytishni, zero bu ketishda yurishsa hali 5 yildayam 2012-2016-yilgi futzal darajasiga yeta olishmaydi. Unutmanglar futzal allaqachon JCH'da debyut qilib ulgurdi, amputantlar, mehribonlik uyi bolalari, shifokorlar o'rtasidagi musobaqalardagi natijalar, sizlarni ko'zingiz bilan qaraganda mamlakatning "to'pni oyoqda o'ynaluvchi" sport turlaridagi salohiyatini ko'rsata olmayotgan, faqatgina professional futbol qolgandek ko'rinmasligi mumkin, lekin futzalning rivojlanganligini ko'rish uchun bizga sizlarning ko'zingiz kerak emas
   
04 июн 14:17:28
Zayniddin_5
Lotin alifbosida yozishda 7 o'lchab keyin yozinglar крилча етим сўзи "yetim" deb yoziladi
-4   
03 июн 22:16:26
Ilhomjon Arslanov
Bu Ravashan akamiz hamma joeni o’ldirib yubordilaku.
-7   
04 июн 10:00:12
XOA
Comment is hidden (Show comment)
sᴀʟᴏᴍ ᴅᴜsᴛʟᴀʀ ᴋɪᴍ ʀᴜʏxᴀᴛᴅᴀɴ ᴜᴛᴏʟᴍᴀsᴀ 99 091 2424 ɢᴀ ᴍᴜʀᴏᴊᴀᴛ ǫɪʟɪɴɢ utkazib beraman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг