RU

Последние новости

15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  1 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  9 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

Футзал. 1-турда йирик ғалабани қўлга киритган Ўзбекистон термаси Тожикистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди Новости

Футзал. 1-турда йирик ғалабани қўлга киритган Ўзбекистон термаси Тожикистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди

Футзал бўйича Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси “B” гуруҳи 2-турига тайёргарликни бошлади.

Дастлабки турда вакилларимиз Жанубий Кореяни 13:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари бугун, маҳаллий вақт билан 12:30 да Hsing Wu университетига қарашли спорт мажмуасига етиб келди ва 1,5 соат давомида машғулот ўтказди. Машғулот давомида мураббийлар штаби стандарт вазиятлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратди.


Хитой Тайпейида ҳаво ҳарорати +13 даража илиқ, ёмриғ тинимсиз ёғмоқда. Футзалчилар Тожикистон билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Мураббийлар штаби Япония ва Тожикистон учрашувини таҳлил қилди ва эртага ўйин олдидан ўйинчиларга керакли кўрсатмалар беради.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати “B” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Тожикистон учрашуви эртага, 3 февраль куни Тошкент вақти билан 13:30 да бошланади.

Футзал бўйича ОЧ–2018
1 февраль, пайшанба
1-тур натижалари

Ўзбекистон – Жанубий Корея 13:2
Япония – Тожикистон 4:2

Гуруҳдаги қолган ўйинлар тақвими

3 февраль, шанба

13:30 Тожикистон – Ўзбекистон
16:00 Жанубий Корея – Япония

5 февраль, душанба

13:30 Ўзбекистон – Япония
16:00 Тожикистон – Жанубий Корея

Эслатма: Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика