RU

Последние новости

18:00"Евро-2024"даги энг даҳшатли вазият: юз суяклари синиб кетган Варга учун мусобақа тугади — олдинда ҳаёт учун кураш  0 17:51ОКМКдан уч, "Сўғдиёна"дан икки футболчи — Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  3 17:47Легионер дарвозабон, ОКМК устози ва бошқалар — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  0 17:17"Реал" ярим ҳимоячиси "Шахтёр"га қайтади  1 16:43"Ал Ҳилол" Рафиньяни нишонга олди, "Барселона" 100 млн евро талаб қилмоқда  4 16:17"Боруссия Д" "Брайтон" ярим ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 15:50Евро-2024. Хорватия - Италия. Превью  2 15:37"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячисига қизиқяпти  1 15:13Баҳодир Мирзаев ОКМК билан шартномасини 5 йилга узайтирди  1 14:49"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси дарвозабонини жалб қилмоқчи  1 14:22"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов Олимпиадада қатнашишига рухсат берди  9 14:00Эшитдик-да! Биринчи давра якунланмасдан "Динамо"ни яна бир футболчи тарк этди  3 13:44Суперлига: "Насаф" - "Нефтчи" ва 12-турнинг қолган баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси   47 13:19Ла Лига клублари Европа чемпионатининг грузиялик юлдузига даъвогар  1 12:52"Ливерпуль" "Наполи" хавбекига қизиқмоқда  0

Футболни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори, Олий Лигага чиқолмаётган “Металлург”, Малайзияда йиғин ўтказадиган “Навбаҳор”. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган? Новости

Футболни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори, Олий Лигага чиқолмаётган “Металлург”, Малайзияда йиғин ўтказадиган “Навбаҳор”. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган?

Футбол – йилдан йилга ўзгараётган, такомиллашиб бораётган, миллионлар эмас, балки миллиардлар ўйинига айланаётган спорт тури.

Интернет нашрлар ривожланиб, янгиликлар турли тармоқларда узатилишидан аввал барча соҳаларга қатори футболга оид янгиликлар ҳам инсонларга телевидение, радио ва газета-журналлар орқали етказиб берилган.

Хўш, бундан 27 аввал ўзбек футбол газеталари нималар ҳақида ёзган, мулоҳазалар қилган, кимлар билан интервюлар уюштирган? Буларнинг барчаси “Ўзбек футболи газеталари тарихи” рукнида эълон қилиб борилади.

1996 йилнинг 17 январида нашр қилинган “Ўзбекистон футболи” газетасида “Навбаҳор”нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Виктор Жалилов билан интервью эълон қилинган. Унда мутахассис жамоа йил аввалидан машғулотларга киришганига раҳбарият ва мухлислар хайрихоҳ бўлганини айтган. 

Эътиборли томони шундаки, Наманган клуби 1996 йилнинг 20 январидан 4 февралига қадар Малайзияда ўқув-машғулот йиғинини олиб борган. Янги мавсумдан кўзланган мақсад эса ўша-ўша – “фақатгина энг юқори натижаларга эришиш”.

Бекободнинг “Металлург”ида эса аҳвол яхши эмас. Улар бир неча йилдан буён Олий лигага чиқолмаяпти. Бунинг устига, мақолага кўра, шароит ҳам яхши эмас. Жамоа ўйинга бир кун қолганда йиғилади. 

МҲСКда эса ҳаммаси жойида. Жамоа янги йилдан аввал “Дўрмон” дам олиш уйини ихтиёрига олган. Мавсумга тайёргарлик 4 январдан Григорий Цейтлин бошчилигида старт олган. Режалар ҳам ёмон эмас. Мураббийнинг “Германия бундеслигаси ҳарбий командалари билан бўлиб ўтадиган мусобақаларда муносиб қатнашиш” деган гаплари эътиборга молик. 

Ўзбекистон IV чемпионати қандай ўтган? “Нефтчи” чемпион, МҲСК кумуш, “Навбаҳор” бронза медаллари эгаси бўлган чемпионатнинг қизиқарли статистикалари ҳам бор. 

1996 йилнинг 24 январида чоп этилган газетада икки кундан сўнг старт оладиган “Ҳамдўстлик мамлакатлари чемпионлари кубоги” турнири олдидан Фарғонанинг “Нефтчи”сига омад тиланган мақола чоп этилган.

Яна бир қизиқ ҳолат. Ўша вақтдаги федерация – ЎРФФ футбол журналистлари билан учрашув ўтказган ва янги мавсум қачон бошланиши, қай тартибда бўлиши юзасидан ахборот берилган. 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг ташкилий асослари ва принципларини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг тўлиқ матни газетада келтирилган. 

Қарордаги қизиқарли бандлар эътиборга молик. Хусусан:

ФИФА 1995 йил якунлари бўйича эълон қилган терма жамоалар бўйича рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 183 та жамоа орасидан 97-ўринда бўлган. Терма жамоамиздан Таиланд, Қувайт, Қатар, Хитой ва бошқа терма жамоалар юқорида турган. Газетадаги мақолада бунга сабаб қилиб 1995 йил давомида халқаро учрашувларда кам қатнашганлик кўрсатилган. 

Еврофутболга оид хабарлар ҳам бугунги кунда жуда қизиқ эшитилади. Масалан, Дел Пьеро 1995 йилнинг энг истеъдодли ёш футболчиси бўлган, Юрген Клинсманн ниҳоят сўровланинг биридан ғолиб бўлган. 

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика