RU

Последние новости

21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  2 21:18Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон — Иордания 0:0 (матнли трансляция)  27 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  61 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  10 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  17 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  5 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  33 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  5 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  7

"Футболдаги замонавий тенденцияларни ҳисобга олиб, селекцияни янгидан юритиш вақти келди" — "Андижон" бош директори Новости

"Футболдаги замонавий тенденцияларни ҳисобга олиб, селекцияни янгидан юритиш вақти келди" — "Андижон" бош директори

"Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев Championat.Asia'га нега клуб россиялик скаут Николай Егоричев билан битим имзоланганини айтди.

"Замонавий футболда ҳар бир профессионал клубнинг ўз штатида нафақат биргина скаут, балки селекция билан шуғулланувчи бутун бир бўлим бўлиши керак. Скаут иши катта аҳамиятга эга, сабаби у ҳам мамлакат ичида, ҳам ташқарисида ўйинчиларни излайди ва таҳлил қилади. Албатта, у ёки бу ўйинчи билан шартнома имзолаш бўйича якуний қарорни бош мураббий ҳал қилади, аммо скаут селекция бўйича унинг биринчи ёрдамчиси бўлиши керак.

Ўзбекистонда одатда скаут вазифасини бош мураббий, унинг ёрдамчилари, бош ёки спорт директори бажаради ва уларга тез-тез агентлар ёрдам беради. Аммо, агентлар биринчи навбатда, ўз фойдаларига қизиқишади ва улар жамоани қандай кучайтириш эмас, балки ўз ўйинчилари ҳақида ўйлашади. Ҳа, агент ёрдам бериши ва яхши ўйинчи таклиф қилиши мумкин, аммо бу унинг учун иккинчи даражадаги вазифа. Клубни кучайиши ҳақида унда ишлайдиган одамгина ўйлаши мумкин ва бу скаут бўлиши яхшироқ.

Футболдаги замонавий тенденцияларни ҳисобга олиб, селекцияни янгидан юритиш вавқти келди. Шу сабаб, "Андижон"га россиялик скаут Николай Егоричевни таклиф қилишга қарор қилдик. Биз унинг ишлари билан танишдик ва давомли мулоқотдан сўнг ҳамкорлик бўйича келишиб олдик. Бу клубимизга ҳам, ёш мутахассисга ҳам ўз профессионал сифатларини кўрсатишига ёрдам беришига ишонамиз", – деди Мирзаев.

 Аввалроқ "Андижон" ўз скаутига эга Ўзбекистондаги илк клубга айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика