RU

Последние новости

08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  1 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  9 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2

Футбол олди-соттиси: Асл қиёфаси кўринаётган Ўзбекистон Новости

Футбол олди-соттиси: Асл қиёфаси кўринаётган Ўзбекистон

Шу кунларда Нигериянинг "The Guardian" нашри хорижга, шу жумладан Ўзбекистонга футбол ўйнаш ва ўзининг ёрқин келажагини қуриш учун келиб, алданиб қолаётган нигерияликлар ҳақида мақола эълон қилди.

Ушбу мақоланинг айнан бизнинг футболимизга алоқадор бўлган жойларини эътиборингизга ҳавола этамиз:

Ўтган йилнинг декабрь ойларида камида еттита 16-19 ёшли нигериялик ёшлар ўзларининг ёрқин орзулари илинжида Нигерияни тарк этиб, Ўрта Осиёга, яъни Ўзбекистонга йўл олишади. 

Бу ёшлар Нигериянинг турли шаҳарларидан йиғилган бўлиб, уларнинг барчаси номаълум футбол "агенти" қўлига тушишади. Ёшларнинг барчаси жуда катта умидлар билан Ўзбекистонга отланишган эди. Аммо, улар бу ерга етиб келишлари билан асл ҳақиқат бўй кўрсата бошлади. 

"Мен бу ерга келиш учун виза, билетлар учун 3900$, агент ва бошқа ҳаражатлар учун умумий ҳисобда 6000$ маблағ сарфладим, -дейди 16 ёшли Онека Бенсон. - Бу агент мен ва оиламга Ўзбекистонга бориб иккинчи дивизион жамоасида ўйнашимни ва у ерда бироз пул ишлаб олишимни тушинтирди. Агар ўзимни кўрсатсам, кейин юқори лигага чиқишим ҳақида гапирди. Аммо, биз 2020 йил декабр ойида Ўзбекистонга келганимизда бу инсон фақат У-14 жамоасини ташкил қилганини тушиниб етдик."

Бенсон ва бошқа ўйинчиларнинг аҳволи деярли бир хил. Уларга ваъдалар берган "агент" ҳеч қачон бу йигитларнинг ўйинини томоша қилмаган ёки видеосини кўрмаган. 

ФИФА рейтингида 85 ўриндаги Ўзбекистон кўринишидан футболчилар учун орзулар мамлакати эмасдек. Аммо, бу мамлакат ҳозирда туристик мақсадларда келувчи сайёҳлар учун доимо очиқ. Ҳужжатлар соз бўлса бас. 

Алданган ва ҳафсаласи пир бўлган йигитлардан бири вақтини бекорга сарфлаб ўтирмасдан Нигерияга қайтиб кетди ва у ерда ўз устида ишлашда давом этмоқда. 

"Бир йигит уйига қайтиб кетди. У бу ерда қолишдан маъно йўқлигини тушинди ва қайтишга қарор қилди. Бу йигит кетишидан олдин "агент" билан ёқалашишгача борди", -дейди Бенсон.

Бенсон ҳам уйга кетишни режа қилмоқда. Унинг айтишича, виза муддати тугагач улар ё уйга қайтиши, ёки текинга футбол ўйнашлари керак. 

Ўзбекистонда суперлига декабрь ойидан буён танаффусда ва болалар уч ойлик сайёҳлик визасини расмийлаштиришга муваффақ бўлишди. Яъни уларнинг визалари февраль ойида тугайди. Вақт эса ўтиб бормоқда.

"Мен бу болаларнинг баъзилари билан учрашдим, уларнинг баъзилари Тошкентга келишди. Улар менга бу эрда футбол ўйнаш учун келганлигини айтишади. Мен қайси клубда ўйнашларини сўрасам, улар бу ҳақида нолиб гапиришади, -дейди Муборакнинг Машъал клуби футболчиси Ифеани Ифеани. - Бу ерда менга улар қандай омон қолишаётгани қизиқ. Бу йигитларнинг ҳаммасида бир хил ҳикоя: Уларнинг пуллари олиб қўйилган ва ҳеч нимасиз Ўзбекистонга ташлаб кетилган. Умид қиламанки, мен  бирор кун шу "агент" билан учрашаман ва нима учун болаларни бу ерга ёлғон ваъдалар билан ташлаб кетаётгани ҳақида сўрайман. Бу ишни бошида икки инсон турибди. Улар Нигерияга келишади ва ўйинчиларни Ўзбекистонга олиб кетишади. Улар олиб келган ўйинчиларни кўрсангиз, улар футбол ўйнашга тайёр ҳам эмасликларини тушинишингиз мумкин". 

Шу орада қаҳрамонимиз Бенсон ҳам Нигерияга қайтиб, устида ишлаб, келажакда яна номаълум "агент"лар қўлига тушмайди, деб умид қиламиз. Мақоладаги баъзи исмлар шахсий хавфсизлик учун ўзгартириб кўрсатилди.

Инглиз тилидан Жалолхон таржимаси 




Реклама




Рейтинг: -34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика