RU

Последние новости

12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  3 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади Новости

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқиёсидаги мусобақаларда юртимиз футболининг юзи ҳисобланади.

Шунингдек, терма жамоани – халқ жамоаси ҳам дейишади. Шундай экан, терма жамоамиз фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай жараёнлардан халқимиз хабардор бўлиши, имкон қадар иштирок этиши зарур деб биламиз.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоаларимиз ва мухлислар ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиш борасида бир қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири, терма жамоаларимиз формасининг янги дизайни борасидаги танловдир. Энди ҳар бир мухлис футболчиларимиз формаси дизайни борасида ўз таклифларини билдириши мумкин.

Янги форма дизайнини ишлаб чиқиб, бизнинг электрон почтамизга юборишингиз мумкин. Энг яхши деб топилган ишлар махсус совринлар билан тақдирланади. Хусусан, мутахассисларимиз томонидан маъқул топилган учта энг яхши дизайн учун муаллифларнинг ҳар бирига терма жамоамиз юлдузларининг дастхатлари туширилган оригинал футбол тўплари совға қилинади. Ўз ишларингизни info@ufa.uz электрон почтасига юборишингиз мумкин.

Ўзбекистон терма жамоасининг халқаро майдондаги имиджини барчамиз биргаликда шакллантирамиз!


Рейтинг: +65   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика