RU

Последние новости

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  7 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  33 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Филип Райевац - март ойининг энг яхши футболчиси Новости

Филип Райевац - март ойининг энг яхши футболчиси

Март ойи лауреатларини эълон қилишда давом этамиз. Навбат ой футболчисига етиб келди.

Чемпионатимизнинг дастлабки ойида "Қўқон-1912" жамоаси легионер ҳужумчиси Филип Райевац жуда ҳам фойдали ўйин намойиш эта олди.


Бу йил олий лигада дебютини ўтказаётган Райевац дастлабки 4та турда рақиблари дарвозасига учта гол уришга муваффақ бўлди. У фақат илк турда "Насаф"га қарши баҳсда гол ура олмади холос. Ўша баҳсда у захирадан ўйинга қўшилган эди.

Иккинчи турда қўқонликлар Тошкентда "Обод" меҳмони бўлишди. "Жар"да кечган учрашувда Филип Ўзбекистон чемпионатидаги ўзининг биринчи голини уришга муваффақ бўлди. Ўша куни Нўъмон Ҳасанов шогирдлари бир очко билан уйларига қайтишди.

Кейин "Қўқон-1912" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилди. Ўтган мавсум водий клубларининг барчасини сафарда мағлуб этиб кетган "Қизилқум"га қарши учрашув тақдирини айнан Райевацнинг киритган тўпи ҳал қилди - 1:0.

Фарғонада "Нефтчи" билан бўлган водий дербисида ҳам ҳужумчи ўзини кўрсата олди. Айнан у 19-дақиқада шериклари бошлаб берган ҳужумни самарали якунлаб ҳисобни очганди. Якунда "Қўқон-1912" ашаддий рақиби устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришиб қайтганди.

championat.asia талқинига кўра март ойининг энг яхши футболчиси деб "Қўқон-1912" ҳужумчиси Филип Райевац тан олинди.

Март ойида шунингдек "Насаф" ҳужумчиси Драган Черан, "Локомотив" вакили Марат Бикмаев, "Динамо" ярим ҳимоячиси Акмал Бозоров каби футболчилар ҳам лауреат бўлишга лойиқ ўйин намойиш этишди.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика