RU

Последние новости

16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  3 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  1 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  25 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  4 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1

Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди" Новости

Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биринчидан, барчани янги мавсумнинг бошланиши билан табриклайман. Афсуски, ўтган мавсумдаги каби, биз яна мағлубият билан бошладик. Хатоларимиз бўлди, шу жумладан, ўз дарвозамизга гол ўтказишга сабаб бўлганлари ҳам. Бу эса жамоанинг шошилишига олиб келди. Биз имкониятлар яратдик, пенальти ҳам бўлди, лекин гол ура олмадик.

Иккинчи бўлимда биз ўйин тактикасига ўзгартиришлар киритдик, лекин бизга керакли натижага эришиш учун бироз етишмади. Энди хатоларимизни ўрганиб, ушбу ўйинни чуқур таҳлил қиламиз.

— Сизнингча, дарвозабон Даврон Мергановнинг ўйини қандай бўлди? Унинг ҳаракатлари ҳақида қандай фикрдасиз?

— Ҳозирча у жамоамизнинг асосий дарвозабони. Мураббийлар штаби қарори билан уни ушбу ўйинга тайёрладик. У майдонда бор кучи билан ҳаракат қилди. Биз бутун ўйинни ёзувдан тўлиқ кўриб чиқамиз ва бутун жамоанинг ўйинини таҳлил қиламиз

— "Қизилқум" ҳимояда жуда зич ўйнади ва ҳужумкор футболчиларимизга бўш ҳудуд қолдирмади. Сизнингча, бу нима билан боғлиқ?

— Аниқки, "Қизилқум" бизни ўрганиб чиққан. Рақиб бизга чизиқлар орасида бўш ҳудуд қолдирмади. Ўйлашимча, ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди. Аммо яна бир муҳим лаҳза – бу пенальти эди. Агар уни урганимизда, ўйин бошқача кечарди ва биз мувозанатни тиклашга муваффақ бўлардик. Иккинчи бўлимда ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик, лекин бизда тўпни ҳимоядан ҳужумга олиб ўтишда муаммолар бўлди

— Иккинчи бўлимда майдонга тушган ҳужумчи Абдуғафур Хайдаров ўйинга жуда тез мослашди. У аслида асосий таркиб футболчиси эмасми?

— Биз иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтиришга қарор қилдик. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, Абдураҳмонов кичик жароҳат олди. Хайдаров ҳаракат қилди, лекин дарҳол ўйинга кира олмади. Унга ўйиннинг охирги дақиқаларида бироз куч етишмади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика