RU

Последние новости

20:48ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди  0 20:24Драган Черан Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарига айланди  1 20:11Расман: Компани — "Бавария" бош мураббийи!  4 19:59Компанини "Бавария"га Гвардиола тавсия қилган  0 19:40Ўзбекистон Суперкубоги. "Пахтакор" - "Насаф" 1:1 LIVE (матнли трансляция)  98 19:35Карло Анчелотти: "Мен фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман"  7 19:14"Манчестер Юнайтед" англиялик марказий ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 18:51Расман: Александр Кержаков — "Кайрат" бош мураббийи  3 18:26Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум  12 18:12Ўзбекистон Суперкубоги. "Пахтакор" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  24 18:05Расман: Ханс Дитер-Флик — "Барселона" бош мураббийи  27 17:30Суперкубок. Жамоаларнинг кийиниш хонасидан суратлар  1 17:05Суперкубок. "Бунёдкор" стадионидан эксклюзив суратлар   4 17:03Эшитдик-да! "Динамо" футболчиси жамоани тарк этди  10 16:22Мали U-23 терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  13

Февзи Давлетов: "Гол ура олмасак, демак ғалаба йўқ" Новости

Февзи Давлетов: "Гол ура олмасак, демак ғалаба йўқ"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Олимпик" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Учрашув оғир ўтди. Ғалаба қозона олмадик, дуранг натижа қайд этилди. Ҳафта давомида ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ҳар бир учрашув, кубокми, чемпионатми, оғир ўтаяпти. Йигитлар катта ҳажмдаги юкламларни бажаришаяпти. Ўйинлар давомида янада кучайиб борамиз.


Биринчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмадик. Иккинчи бўлимда захираларни ишга солдик, бироқ рақиб дарвозасига гол ура олмадик. Гол ура олмасак, демак ғалаба ҳам йўқ. Ишлашда, ҳаракатда давом этамиз.


- Жамоа мухлислари ҳақида фикрингиз?


- Албатта, бизда жонкуяр мухлислар бор. Улар бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишади. Учрашувни томоша қилиш учун стадионга келган мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат айтаман.

Рейтинг:    

Комментарии

   
15 апр 11:19:19
Murodjon Ergashev
Мураббийлар штаби янгиланиш пайида турибди,ихтиет булиш керак
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика