RU

Последние новости

10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  1 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  3 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  7 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  1 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  6 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  23 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1

Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди" Новости

Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан сўнг "Сурхон" жамоаси бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугун икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни истаётганди. "Локомотив" бугун кўпроқ иштиёқ билан ўйнади. Биринчи бўлимда яхши вазиятлар ярата олдик, аммо иккинчи таймда ёмонроқ ўйнадик. Кўп хатоларга йўл қўйдик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳужумга ўтишга мажбур бўлдик.

- Биринчи бўлимда жамоангиз яхши ўйнади ва гол урган. Танаффусдан кейин жамоангиз ўзига ўхшамади ва жуда ёмон ўйнади. Бунга сабаб нима?

- "Бунёдкор" ва "Динамо"га қарши кечган учрашувларда ҳам худди шундай хатога йўл қўйган эдик. Оддий вазиятларда тўпни юқотаяпмиз. Хатоларга кўпайгани сабабли ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қила бошладик. Бу руҳиятга боғлиқ.

- Шоҳжаҳон Султонмуродов ҳолати ҳақида маълумот бера оласизми? У бир нечта учрашувдан буён майдонда кўринмаяпти ва бугунги учрашувда қайдномада эмас эди.

- У асосий таркибда ўйнай оладиган спорт формасида эмас.

- Нимели сўнги учрашувларда майдонга туша бошлади. У жароҳатидан фориғ бўлдими? Бугун майдонда Егор Кримецни кўрдик. Кримец ҳам жароҳатдан тузалдими?

- Сильванусни секин асталик билан таркибга қўшиб бормоқдамиз. Уни тезроқ ўтган мавсумдаги спорт формасига қайтаришга интилмоқдамиз. Кримец ҳам сафга қайтди. "Динамо" қарши кечган баҳсдаёқ Егорни майдонга туширмоқчи эдик, аммо улгурмадик. Егор тажрибали ҳимоячи ва бизга кўп ёрдам беришига ишонаман.

- "Сурхон" жамоаси бугунги учрашувда бир очко ишладими ёки икки очко йўқотдими?

- Биринчи бўлимда ғалаба қозонаётган эдик. Танаффусдан сўнг ўйинимиз ёмонлашди. Натижа адолатли бўлди. Биз иккинчи таймда 30 дақиқа жуда ёмон ўйнадик. Ўзимиз айбдормиз.




Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика