RU

Последние новости

23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  13 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  21 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  233 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2

Федерико Вальверде: "Реал" либоси сизни янада улуғ ва кучлироқ қилади" Новости

Федерико Вальверде: "Реал" либоси сизни янада улуғ ва кучлироқ қилади"

"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасидаги "Арсенал"га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Сиз бу клубни ҳимоя қилаётганингиздан, бу футболкани кийганингиздан хурсанд бўлишингиз ва фахрланишингиз керак. "Реал" либоси сизни янада улуғ ва кучлироқ қилади. Майдонга чиққанингизда, трибунада одамларни кўрганингизда, Чемпионлар Лигаси ва "Реал" мадҳияларини эшитганингизда, оёқларингиздаги бу оғриқлар унутилади. Майдонга ғалаба қозониш истаги билан чиқасиз", – деди Вальверде.

Вальверде, шунингдек, ЕЧЛда "Реал" билан қўлга киритилган икки ғолибликни эслади. У биринчи чемпионлик кўплаб камбэклар туфайли алоҳида аҳамиятга эга бўлганини таъкидлади.

"Тўғрисини айтсам, биринчи ғалаба доимо ўзгача бўлади, у сизнинг хотирангизда абадий қолади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам биз доимо ғалабаларга чанқоқмиз, ҳар доим ғалаба қозонишни ва титулларни қўлга киритишни хоҳлаймиз", – дея қайд этди футболчи.

Бундан ташқари, уругвайлик хавбек илгари Тони Кроос кийган 8-рақамни танлаш қарори ҳақида ҳам гапирди.

"Аввалига рафиқам билан бу ҳақда гаплашдим, Тонига ҳурмат юзасидан бу рақамни олишни истамадим, чунки у клубда катта из қолдирди. Агар менга боғлиқ бўлганида, NBA'даги каби уни осиб қўйган бўлардим", – деди Федерико.

"Арсенал"га қарши ЕЧЛ чорак финалининг илк учрашуви 8 апрель куни, жавоб ўйини эса 16 апрель куни ташкил қилинади. Агар "Реал" ярим финалга чиқса, "Астон Вилла" – ПСЖ ўйини ғолиби билан тўқнаш келади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика