RU

Последние новости

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  143 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  14 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Фаррух Зокиров: "Давралар оралиғида асосий дарвозабонимиз жамоани тарк этди" Новости

Фаррух Зокиров: "Давралар оралиғида асосий дарвозабонимиз жамоани тарк этди"

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 16-туридан ўрин олган “Нефтчи”-“Навбаҳор” (5:4) жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фаррух Зокиров “championat.asia” сайтига интервью берди.

“Нефтчи” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув “дерби” мақомига эга эди. Бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар қайси жамоа турнир жадвалида нечанчи ўринда бўлишидан қатъий назар шиддатли тарзда кечади. Ҳоҳ катта футбол, ҳоҳ футзал бўлсин “Нефтчи” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасида жиддий рақобат юзага келади. Бугунги учрашув ҳам айнан шундай учрашувлардан бири бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимдан сўнг биз 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраётган эдик. Иккинчи бўлимда учрашувда бурилиш ясаб, якунда 5:4 ҳисобида ғалаба қозондик.

Биринчи даврада сафарда “Навбаҳор” жамоаси билан учрашув ўтказганимизда, биринчи бўлимда 4:1 ҳисобида ютқазаётган эдик, иккинчи бўлимда шижоатни ошириб якунда 4:4 ҳисобида дуранг қайд этган эдик. Танаффусда шогирдларимга худди шу ўйинни эслатдим, 1:3 ҳисоби бу мағлубият дегани эмас, биз бугун ғалаба қозонишимиз керак деб айтиб ўтдим. Жамоамизнинг барча футзалчиларига бугунги учрашувда кўрсатган мардонавор ўйинлари учун раҳмат айтаман.

Иккинчи даврада жамоамизда юзага келган учрашувлар ҳақида айтиб ўтадиган бўлсам, авваломбор энг асосий футзалчилармиздан бири, дарвозабон Тўйчибой Бердиев маълум сабабларга кўра жамоамизни тарк этди. Ҳозирги дарвозабонимиз Элёрбек Домлаев ҳам яхши ўйин намойиш этмоқда, у асосий дарвозабонимиз жамоани тарк этганлигини билинтирмасликка ҳаракат қилмоқда. Шунингдек давралар оралиғида таркибимизга ёш футзалчиларни ҳам саралаб олдик, уларни аста-секин катта учрашувларга мослаштириб бораяпмиз. Умуман айтганда биринчи даврада фаол иштирок этган асосий таркиб футзалчиларини сақлаб қолишга ҳаракат қилдик.

Бизни асосий мақсадимиз – мавсум якунида совриндорлар қаторидан жой олиш. “Нефтчи” футзал жамоаси олдидаги асосий вазифа ҳам шундан иборат. Бизда ҳозир тиғиз тақвим юзага келмоқда. Хабаринглар бор, жамоамизнинг “Металлург” футзалчилари билан қолдирилган учрашуви ҳам бор, эртага “Навбаҳор” билан иккинчи учрашувни ўтказамиз. “Металлург” жамоаси билан қолдирилган учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” ва АГМК жамоалари билан ҳам қийин учрашувлар бизни кутиб турибди. Яна бир бор бугунги учрашув учун жамоамиз аъзоларига миннатдорчилик билдираман.              


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика