RU

Последние новости

09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  4 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0

Фарруҳ Сайфиев: “Дубайдаги йиғиндан кўнглим тўлди” Новости

Фарруҳ Сайфиев: “Дубайдаги йиғиндан кўнглим тўлди”

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойида БААда йиғин ташкил этди.

Унда маҳаллий чемпионатда тўп тепаётган ва легионер футболчиларимиз жалб этилди. Мазкур йиғин иштирокчиси, “Пахтакор” клуби етакчиларидан бири Фарруҳ Сайфиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Фарруҳ, терма жамоанинг январь ойидаги йиғини қандай ўтди?


Очиғи, бу йиғиндан кўнглим тўлди. Жамоа анча муддат бирга яшади, футболчилар янада бир-бири билан яқинлашди, жамоавий муҳит мустаҳкамланди. Бундан ташқари, мураббийлар учун ҳам фойдали бўлди. Сречко Катанец ўз услуби ва ғоясини футболчиларга тушунтириш учун кўпроқ имкониятга эга бўлди. Машғулотлар давомида ҳар битта чизиқ устида ишлашга вақтимиз етарли бўлди. Ўйингача 1 ҳафта вақт қолганда бошланадиган йиғинларда тактикалар устида ишлашга вақт қисқа бўлади, бироқ бу галги йиғинда услуб масаласида кўпроқ ишлай олдик.

— Пандемия шароитида йиғинлар ташкил этилмоқда, бу борада жамоа муаммоларга дуч келмадими?


— Бугунги кунда бутун дунё янгича муҳит ва шароитга мослашмоқда. Хусусан, футбол ҳам коронавирус билан ҳисоблашишига тўғри келяпти.

Йиғин пайтида ҳам доимий равишда cовид-га тест топшириб борилди. Жамоа аъзоларидан кимдадир мусбат натижалар чиқса, тезкорлик билан карантинга олинди. Бу борада жамоамиз шифокорлари кўп меҳнат қилишди. Covid-19 билан касалланганлар сони кўпайиб кетишини олдини олиш билан бир қаторда, футболчиларни тезроқ соғайиб, машғулотларга қайтишлари учун фидойиларча меҳнат қилишди. Уларга албатта раҳмат айтишимиз керак.

Пандемия рақибларимизга кўпроқ таъсир қилди. Япония, Баҳрайн, Янги Зеландия шу сабабли режаларига ўзгартириш киритди. Шундай бўлсада яхши спаринг-шериклар билан учрашувларда жамоавий ўйин устида ишладик.

— Сиз жамоадаги энг тажрибали футболчилардан бири ҳисобланасиз. Шу билан бирга таркиб анча ёшарганини айтиб ўтиш керак. Ёшларнинг жамоага киришиб кетиши қандай кечди?


— Ҳа, бир қанча янги футболчилар билан ишладик. Биз қўлимиздан келганча уларга миллий жамоа аҳамияти ва бу ердаги жараёнларнинг фаолиятига таъсири ҳақида тажрибамиз билан ўртоқлашдик. Юқорида айтганимдек, йиғин бу масалада ҳам сермаҳсул бўлди. Яъни янги футболчилар муҳитга тўлиқ киришиб кета олишди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика