RU

Последние новости

18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:05"Машъал" - "Хоразм" 0:2 (Матнли трансляция)  2 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  24 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9

Фарҳод Тожиев: "Аввалгидек кетма-кет голлар уришга умид қиламан" Новости

Фарҳод Тожиев: "Аввалгидек кетма-кет голлар уришга умид қиламан"

ПРО-лига 29-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Сурхон” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Фарҳод Тожиев championat.asia сайтига интервью берди.

"Бугунги учрашув биз учун оғир кечди. Ўтган турда “Хоразм”ни йирик ҳисобда мағлуб этганлигимиз туфайли бугун жамоамиздаги ёш футболчилар нима учундир бир оз сустроқ ҳаракат қилишди.

Рақибларимиз “Истиқлол” жуда яхши жамоа, футболчиларининг даражаси бир хил. Бундай жамоаларда бир футболчи жароҳат олса ёки бошқа сабаблар туфайли майдонга туша олмаса, бошқа шериги унинг ўрнини тўлдириб кета олади. “Сурхон”да ўйнаётган ёш футболчиларда ўзларига бўлган ишонч етишмаяпти. Бу ҳолатни машғулотларда мураббийлар ҳамда тажрибали футболчилари биргаликда тушунтириб бормоқдамиз.

Ўйлайманки, “Сурхон” келажакда  жуда кучли жамоа бўлиб етишади. Бугунги учрашув шу ҳисобда якунланганлиги биз учун жуда ачинарли хол, биз ўз олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз, ёш футболчиларимизда ўзларига бўлган ишончни шакллантирсак, ҳаммаси яхши бўлади.

Мухлисларимизга сабр тилайман, бирданига  юқори натижага эришиб бўлмайди. Мухлисларни тушунаман, улар жуда талабчан бўлишади. Мен мухлисларидан илтимос қилардим, озроқ сабр қилинглар, ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Шахсан ўзим жароҳатим туфайли тўлиқ тикланишга улгурмаган бўлсамда, "Сурхон" учун майдонга тушиб, астойдил ҳаракат қилаяпман.  Ғалаба қозониш фақат тажрибали футболчиларга боғлиқ эмас, футбол жамоавий ўйин, ҳамманинг ўзига яраша вазифаси бор.

Сурхондарёлик футбол мухлисларига керак бўлса сафардаги учрашувларга бориб, ҳар доим бизни қўллаб-қувватлагаб келаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман.  
Ушбу мавсумда мени жароҳатлар кўп безовта қилди. Футболчи жароҳат олганидан сўнг майдонга қайтиб бирданига яхши ўйнаб кетиши қийин, тикланиши, ўз ўйинини топиб олиши учун бир оз вақт керак бўлади. Мен ҳам ҳозирча ўз ўйинимни топиб олганим йўқ, ўзим учун ҳам бу хол ачинарли албатта. Қайси лигада тўп сурган бўлсам жамоам ғалабаси учун ўз ҳиссамни қўшганман, голлар урганман. Энди янада кўпроқ ишлаяпман, ҳаммаси яхши бўлишига, аввалгидек кетма-кет голлар уришимга умид қиламан", - дейди Фарҳод Тожиев.    
 

Бекзод Толибов ёзиб олди.

“Сурхон” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика