"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи
14 окт 20:50
Новости


"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи
Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоасида тўп тепаётган "Реал" собиқ ҳужумчиси Карим Бензема Туркия гранди қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Бу ҳақда "Fotomaç" нашри хабар берди.
Манбага кўра, "Фенербахче" Карим Бенземани жамоага қўшилишга кўндиришга ҳаракат қилади. 37 ёшли ҳужумчи билан битим тузиш учун клуб умидларни оқлай олмаган ҳужумчиси Жон Дуранни қурбон қилишга тайёр.
Бензема ушбу мавсум 4 ўйинда 3 та тўп киритди. Франциялик футболчининг "Ал Иттиҳод" билан амалдаги келишуви келаси ёзда якунига етади.
Похожие новости

Комментарии
Интер Маями уйинида Олтин туп сохиби 3та гол урди. Ал Нарсни Олтин туп сохиби сунгги сонияларда куткариб колди. Олтин туп сохиби Миланни галабасини таъминлади. Сити таркибига Олтин туп сохиби кайтди. Олтин туп сохиби Бурак ресторанига ташриб буюрди. Барселона ПСЖ бахсини Олтин Туп сохиби утказиб юборади.
Бунака сарлавха куйиш учун одам кутокбош булиши керак