RU

Последние новости

00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  2 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  2 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  4 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  8 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  11 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54 18:09Мойес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин  0 17:45Сульшер қайси жамоа учун мураббийликка қайтишини айтди  1

Фарҳод Магометов: “Келишилган ўйинларга қарши жиддий кураш олиб борамиз” Новости

Фарҳод Магометов: “Келишилган ўйинларга қарши жиддий кураш олиб борамиз”

Кеча ЎФФ биносида кейинги йилги олий лига баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа тугагач, олий лига клублари раҳбарлари ва бош мураббийлар билан алоҳида мажлис ўтказилди. Бир соат давом этган мажлисдан сўнг бизда ПФЛ бош директори Фарҳод Магометовдан интервью олиш имконияти юзага келди.

-   Фарҳод Абдуалиевич, келаси йил регламентда қандай ўзгаришлар бўлади?
-   Олий лигада 16та жамоа иштирок этиши ҳаммага маълум. Яна қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин? Олий лига клублари тўлайдиган бадал пули миқдори ошди: келаси йил учун бадал пулини 110 миллион сўм қилиб белгиладик. Биринчи лигада эса бадал суммаси олдингидек қолади. Бундан ташқари, жарималар миқдори ошди. Хориждан келадиган легионерлар учун ҳам талабни оширамиз. Биринчи лигада эса легионерларнинг тўп тепишига рухсат берилмайди. Эсингизда бўлса, “Бунёдкор” - “Пахтакор” ўйинидан кейин “Бунёдкор”нинг айрим ўйинчилари миллий мадҳия пайтида ичкарига кириб кетишди. Мадҳияга нисбатан ҳурматсизлик қилингани учун “Бунёдкор”ни 5 миллион сўм миқдорида жаримага тортдик. Аслида бунақа нарсалар умуман бўлмаслиги керак.

-   Легионерлар учун тўланадиган пул миқдори ошгани ростми?
-   Шу пайтгача клублар рўйхатдан ўтказиладиган ҳар бир легионер учун қўшимча 5 миллион тўлаб келишаётганди, кейинги йилдан бу тўлов 10 миллион сўм бўлади. Легионерлар лимити 3+1 лигича қолади.

-   Биринчи лигада қандайдир ўзгаришлар бўладими?
-   Бўлади. Биринчи лигада 24та эмас, балки 20та жамоа ўнтадан икки минтақага бўлинган ҳолда кураш олиб боради. 2016 йилдан биринчи лигада 16та ёки 18та жамоа қатнашади ва ҳеч қандай минтақага бўлинмайди. Биз ҳозир турли вариантлар устида иш олиб боряпмиз.

-   Келаси йил ўзгармайдиган тақвимга эга бўламизми?
-   Якунига етган мавсумда олий лига тақвимида кўп ўзгаришлар бўлди деб ўйламайман. Фақат терма жамоамиз Осиё ўйинларида қатнашгани боис тақвимда катта ўзгаришлар юзага келди. Бошқа пайт бундай бўлгани йўқ. Кейинги йил ҳам тақвимни иложи борича ўзгартирмаймиз. Биз 16та жамоага баробар қараймиз.

-   Четдан ҳакамлар таклиф этилиши борасида фикрингиз?
-   Биз бекордан бекорга иккита ўйинга чет эллик ҳакамларни олиб келганимиз йўқ. Гап шундаки, бизда кўп жамоалар ютқазиб қўйганидан сўнг айбни бошқалардан қидиришга тушади. Асосан ҳакамлар айбдор бўлиб қолади. Аслида ҳамма айбни аввало ўзидан қидириши керак. Лекин биз ўзимизнинг ҳакамларга тўлиқ ишонамиз.

-   ПФЛ олдида бу йил ҳисобидан қарзи қолган клублар борми?
-   Айрим клубларда жарималар билан боғлиқ қарзлар қолган, холос.

-   Янги мавсумдан бошлаб келишилган ўйинларга қарши жиддий кураш олиб бориладими?
-   Бусиз илож йўқ. Келишилган ўйинлар нафақат бизда, балки бутун дунёда энг катта муаммолардан бири ҳисобланади. Келаси йилдан бошлаб ҳар бир жамоа футболчи ва мураббийлари “заявка”дан ўтаётганда декларация тўлдиришади. Декларация тўлдирмаганлар олий лигага қўйилмайди. Шу тариқа келишилган ўйинларга қарши жиддий кураш олиб борамиз.

-   Футболчилар тез-тез жамоа алмаштирмаслиги учун 30 ёшгача ўйинчилар билан камида икки йиллик шартнома тузиб қўйилса қандай бўлади?
-   Қанча муддатга шартнома тузиш футболчи ва клуб ўртасидаги иш ҳисобланади ва бизнинг бунга аралашишга ҳаққимиз йўқ. Футболчи билан шартнома имзоланаётганда клуб раҳбарлари жуда эҳтиёткор бўлишлари керак. Охирги пайтларда биздаги футболчилар ўзларига жуда юқори баҳо бериб юборишяпти. Бу ҳам яхши эмас. Қолаверса, ўзимиз кўп ўйинчиларни эркалатиб юбордик. Илгари биз ўйнаган пайтларда бундай эмасди.

-   Балки, бунинг учун кўтарма пулларидан воз кечиш фурсати келгандир?
-   Биз буни ҳам кўриб чиқяпмиз. Кўп жамоаларда таркибга янги қўшилган ўйинчилар ҳали чемпионат бошланмасданоқ кўтарма пулини тўлиқ олишяпти. Аслида бошида 10 фоизини бериб, қолганини мавсум давомида ўйинига қараб бериш керак. Яхши ўйнаб кетса, марҳамат, шартнома бўйича ўша суммани олаверсин. Яна қайтариб айтаман, бу ерда кўп гап клублар раҳбариятига боғлиқ.

-   Олий лигада комиссарлик йўлга қўйилгани яхши бўлди, бироқ ўйин пайтида комиссарнинг иши деярли кўринмаяпти.
-   Бунга ҳам қўшилмасдан иложимиз йўқ. Албатта, ОФК комиссарлари қилаётган иш билан бизнинг ишни таққослаганда камчиликлар кўп. Аммо бунинг устида иш олиб борамиз, балки семинарлар ташкил этармиз.

-   Мухлисларни стадионга қайтариш борасида қандай ишлар олиб борилади?
-   Мухлисларсиз футбол йўқ. Бу гапни кўп марта айтганмиз. Ўйин чиройли бўлса, ишқибоз ҳам стадионга келади. Мен кўп семинарларда қатнашганман. ОФК семинарларидан бирида шу мавзу кўтарилганида кўпчилик маркетинг яхши ишлаши керак деди. Шунда мен сўзга чиқиб, ҳаммаси аввало ўйин сифатига боғлиқлигини таъкидладим. Агар ўйин чиройли бўлса, одамлар албатта келади дедим. Ва бу гапимни Эрон, Саудия Арабистонидан келганлар дарҳол қўллаб-қувватлади.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика