RU

Последние новости

11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   2 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  2 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  16 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  8 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  9 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14

Фарҳод Абдумавлонов: "Учинчи турдаги муваффақият учун шифокоримизга раҳмат айтаман" Новости

Фарҳод Абдумавлонов: "Учинчи турдаги муваффақият учун шифокоримизга раҳмат айтаман"

16-22 январь кунлари бўлиб ўтган футзал бўйича XXI миллий чемпионат 3-турининг энг яхши футзалчиси деб "Олмалиқ" аъзоси Фарҳод Абдумавлоновни эълон қилган эдик.

Қуйида Абдумавлонов билан уюштирилган кичик суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Авваламбор ўзбек ва жаҳон футболи билан бир қаторда футзални ҳам доимий ёритиб бораётгани учун CA ижодий жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сайтингиз талқинига кўра 3-турнинг энг яхши ўйинчиси бўлганимдан ҳурсандман. Бунга эришиш ўз-ўзидан бўлиб қолмади деб ўйлайман. Бунда мураббий ва жамоадошларимнинг катта ҳиссаси бор, уларга ҳам раҳмат айтмоқчиман, - дея сўз бошлади Фарҳод Абдумавлонов.

- Учинчи тур қай даражада ўтди?
- Тур жамоамиз учун яхши ўтди. 3-тур бошланишидан олдин жамоада бир нечта ўйинчилар енгил жароҳат олишган эди, лекин клуб шифокори барчани ўйинлар бошлангунга қадар тўлиқ даволанишига эриша олди. Бунинг учун шифокоримизга катта раҳмат айтаман. Бу нарса бизга қўшимча куч берди десак ҳам бўлади ва биз турни кўтаринки руҳда ўтказдик.

- "Дўстлик-AIN" билан ўйин ҳақида фикрингиз?
- "Дўстлик-AIN" яхши шаклланган жамоа. Ўша учрашувда бизга бироз омад етишмади деб ўйлайман. Имкониятларимиздан фойдаланмаганимиз етмагандек, ўз дарвозамиздан ҳам иккита тўп ўтказиб юбордик. Футзалда ҳам футболдаги каби "олтин қонун" бор: Сен урмасанг, сенга уришади. Шунга қарамай, мураббийларимиз баҳс якунида ўйновчи дарвозабонни майдонга туширишга мажбур бўлишди. Бу эса ўз сўзини айтди ва ҳар икки жамоа бир очкодан ишлади.

- Жамоадошларингиз билан ким кўпроқ гол уриши борасида қандайдир баҳс борми?
- Клубимизда ким кўп гол уриш ўйини йўқ (кулади). Албатта, гол уриш ҳар қандай ўйинчи учун ёқимли бўлади. Голлар асосини жамоа ташкил қилади, шу сабабдан барча голларимда шерикларимнинг ҳиссаси бор деб ўйлайман ва бу голларни жамоаники деб биламан.



Толибжон Қосимов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика