RU

Последние новости

09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  0 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  4 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  7 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  6 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  13 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2

Фарғонада "Спорт мактаблари лигаси" мусобақаси якунига етди Новости

Фарғонада "Спорт мактаблари лигаси" мусобақаси якунига етди

Фарғона вилоятида жорий йилнинг 17-22 сентябрь кунлари 2007 ва 2008 йилда туғилган болалар ўртасида Республика чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Республикамизнинг турли худудларидан икки ёш тоифасида жами 23 та жамоа иштирок этди. Футбол учрашувлари Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" сунъий қопламали майдонларида ташкил этилди.

Бугун ушбу мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди. Учрашувлар якунида ғолиблар мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида турли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Биз мусобақа тафсилотлари юзасидан Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси вакили Фаррух Зокировга юзландик.

"Жорий йилнинг 17-22 сентябрь кунлари Фарғона вилоятидаги "Футбол маркази" сунъий қопламали майдонларида 2007-2008 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида Республика "Спорт мактаблари" футбол лигаси мусобақаларининг бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур мусобақанинг финал босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда. 2008-йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақанинг финал учрашувида Сирдарё ва Сурхандарё жамоалари тўқнаш келишди ва якунда сурхандарёлик ёш футболчилар ғолибликни қўлга киритишди. Айни дамда 2007-йилда туғилган болалар ўртасида Наманган ва Фарғона вилояти жамоалари ўзаро куч синашмоқдалар.

Бугун мазкур мусобақа якунида тақдирлаш маросими ташкил этилади. Шу каби футбол мусобақалари келажакда Республикамиз бўйлаб футбол спорт тури бўйича турли мусобақалар янада кўпроқ ўтказилишига замин яратади" - дейди Фаррух Зокиров.






Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика