Эшитдик-да! "Олимпик" сардорини бирйўла 4 клуб ўз сафига қўшиб олмоқчи
09 дек 2024 11:18
Новости
Эшитдик-да! "Олимпик" сардорини бирйўла 4 клуб ўз сафига қўшиб олмоқчи
Бугун Суперлига янги мавсумида иштирок этадиган сўнгги жамоа номи маълум бўлишидан хабарингиз бор. "Олимпик" ва "Металлург" ким қолиши ҳамда ким Про лигага тушиб кетишини аниқлаб олишади.
"Championat.asia" олган маълумотга кўра, "Олимпик" сардори Нодир Абдихолиқовга бирйўла 4 клуб қизиқиш билдирмоқда. Про лигага тушиб кетган "Локомотив" жамоаси "Олимпик" етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Самвел Бабаян ярим ҳимоячини ўз жамоасида кўрмоқчи, аммо "темирйўлчилар"нинг бир нечта рақобатчилари бор. Булар: "Динамо", "Сурхон" ва "Навбаҳор". Вадим Абрамовнинг шахсан ўзи 23 ёшли футболчини Самарқандда кўрмоқчи. "Сурхон" ҳамда "Навбаҳор" ҳам бу курашда фаол бўлиши турган гап.
Маълумот учун, Нодир Абдихолиқов жорий мавсум "Олимпик" таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубогида 29та ўйинда майдонга тушди ҳамда 6 та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, бугун 15:00да бўлиб ўтадиган плей-офф баҳсидан кейин "Олимпик"нинг кейинги тақдири маълум бўлади ва футболчи шунга қараб қарор қабул қилади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии