Эшитдик-да! "Андижон" тўхтамаяпти. Клуб "Пахтакор" футболчисига жиддий қизиқмоқда
29 янв 2023 18:32
Новости
Эшитдик-да! "Андижон" тўхтамаяпти. Клуб "Пахтакор" футболчисига жиддий қизиқмоқда
"Андижон"нинг шашти анча баланд.
Про лига чемпиони Суперлигада ҳам муносиб иштирок этишни мақсад қилган. Шу боис таркибни кучайтириш, селекция ишларини жадаллик билан олиб боряпти.
Championat.asia сайтига маълум бўлишича, "Андижон" "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Диёр Холматовнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг олдида хориждан ҳам вариантлар бор. Легионерга айланиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Барчаси тез орада ҳал бўлади.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум "шерлар" либосида 12та учрашувда майдонга тушди.
Маълумот учун, Диёр Ҳолматовнинг "Пахтакор" билан шартномаси 2023 йилнинг 31 декабрь санасигача мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии