Эронликлар Аргентинага қарши ўйиндаги ҳакамлик устидан ФИФАга шикоят қилдилар
23 июн 2014 20:53
Новости
Эронликлар Аргентинага қарши ўйиндаги ҳакамлик устидан ФИФАга шикоят қилдилар
Эрон Футбол Федерацияси (ЭФФ) Аргентинага қарши ўйиндаги ҳакамлик учун ФИФАга арз қилди.
Эрон ФФ бош директори Мехди Мухаммад-Наби томонидан юборилган икки саҳифадан иборат хатда сербиялик ҳакам Милорад Мажичнинг ҳакамлигига паст бахо берилади.
Эронликларнинг фикрича ҳакам Аргентина дарвозаси томон пенальти белгилаши зарур эди.
"Биз яхши ўйин кўрсатдик. Фақат ҳакамнинг хатосигина аргентиналикларнинг бизни ютишига сабаб бўлди", - дейилади хатда.

Комментарии