RU

Последние новости

16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  4 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  0 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  2 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  94 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14

Эронда энг яхшилар аниқланди, улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор Новости

Эронда энг яхшилар аниқланди, улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор

Эронда 2017/2018 йилги мавсум якунлари бўйича энг яхшиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мамлакатнинг "Энг яхши футболчиси" деб 30 ёшли Воҳид Амири топилди. "Персеполис" клуби собиқ футболчиси дарҳақиқат якунига етган мавсумни юқори нотада ўтказди. У ҳам клуб, ҳам терма жамоа миқёсида ўзини кўрсата олди. Амири форслар таркибида ЖЧ-2018нинг учала ўйинида ҳам иштирок этди. Яқинда ушбу футболчи Туркиянинг "Трабзхонспор" клубига кўчиб ўтди.

"Энг яхши клуб" сифатида амалдаги чемпион "Персеполис" эътироф этилди. Бу жамоа чемпионат тугашига уч ҳафта қолганида чемпионликни расмийлаштирди. Эрон Про лигасида 19та гол урган Али Алипур "Энг яхши тўпурар" совринини қабул қилиб олди. "Энг яхши ҳимоячи" соврини "Персеполис" сардори Жалол Ҳуссайнига насиб этган бўлса, ушбу клуб посбони Алиризо Бейранванд "Энг яхши дарвозабон" деб топилди.

Шунингдек, Умид Иброҳими "Энг яхши ярим ҳимоячи", ҳамюртимиз Сервер Жепаров эса "Энг яхши ассистент" дея эътироф этилди. Маълумки, Жепаров якунига етган мавсумни Теҳроннинг "Истиқлол" клубида ўтказди. "Пайкан" ҳимоячиси Меҳди Шири "Фейр плей" совринини қабул қилиб олди. Бижан Ҳайдари эса йилнинг "Энг яхши ҳаками" деб топилди. Ва ниҳоят "Энг яхши мураббий" соврини "Персеполис" устози Бранко Иванковичга насиб этди.

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика