RU

Последние новости

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Эрон билан ўйинга 6 кун қолди. Бугун ўртоқлик учрашуви ўтказамиз Новости

Эрон билан ўйинга 6 кун қолди. Бугун ўртоқлик учрашуви ўтказамиз

Эрон билан ўйинга борган сари кам вақт қоляпти.

Терма жамоамиз бугун "Бунёдкор" стадионида Таиланд термасига қарши ўртоқлик учрашви ўтказади. Ўйин 20:00да бошланади.

Барча мухлисларни бугунги ўйинда кутиб қоламиз. Негаки қизиқарли баҳс бўлиб ўтиши кутилмоқда. Таркиб шаклланган, футболчилар эса ўйинга тайёр. Қолаверса, Таиландни мағлуб этсак Эронга кетиш олдидан йигитлар кўтаринки кайфиятда бўлишади.

Таиланд кеча Қозоғистон орқали Тошкентга етиб келди ва кечки пайт машғулот ўтказди. Биз эса мана бир неча кундирки ҳар куни машқ қиляпмиз. Ва буларнинг ҳаммаси аввало Эронни мағлуб этиш учун. 12 июнь куни бўлиб ўтадиган Эрон - Ўзбекистон ўйини биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Мабодо ғалаба қозонсак, келаси йил жаҳон чемпионатига бориш учун яна бир қулай имконияга эга бўламиз.

Бугунги ўйин орқали терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян Эронга қарши ўйнайдиган таркиб ҳамда тактикани аниқлаб олса ажаб эмас. Қолаверса, бу ўйинда ғалаба ҳам бизга зарур. Эрон ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб этди, биз Тошкентда ўйнаб нима учун Таиландни енга олмас эканмиз.

Ўйлаймизки, бугунги ўйин Эронга қарши баҳс олдидан катта репетиция вазифасини ўтаб беради. Терма жамоамизда малакали мураббийлар кўп. Биз бош мураббийдан тортиб мураббийлар штабида фаолият юритаётган Виктор Жалилов, Равшан Ҳайдаров, Григорий Коловосвкий, Деян Журжевич, Анвар Рашидов - хуллас ҳамма мураббийларга ишонамиз. Улар бўлажак баҳсларга жамоани муносиб тайёрлаб, иккала ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал этиш учун футболчиларни руҳлантира олишади.


Рейтинг: -33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика