RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  98 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Эмери собиқ жамоаси "Арсенал"га қарши ўйин олдидан нималар деди? Новости

Эмери собиқ жамоаси "Арсенал"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

"Вильярреал" устози Унаи Эмери Европа Лигаси ярим финалининг биринчи ўйини олдидан "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ва унинг жамоаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Микель Артета футбол ҳақидаги тасаввурларини ҳаётга татбиқ этмоқда, буни жамоанинг ўйин услубида яққол кўриш мумкин. Артета Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлган биринчи қадамларидан кўп нарсаларни ўрганди. Шунинг учун у "Арсенал"да ўзини кўрсатиш имкониятини қўлга киритди. Менимча, бу ривожланиш учун ажойиб жой. Таъкидлаш жоизки, "Арсенал" мухлислари клуб рангларини ҳимоя қилиб келган Артетани олдиндан жуда яхши кўришади. У Арсен Венгер бошчилигида ўйнаш бахтига муяссар бўлган ва ишонаманки, испаниялик эга бўлган билимларидан фойдалана олади. Менимча, Артета ва "Арсенал" бу қойилмақом бирлашув", – деди Эмери.

Эслатиб ўтамиз, Эмерининг ўзи "канонирлар"ни 2018 йил майдан 2019 йил ноябргача бошқарган.

"Вильярреал" ва "Арсенал" ўртасидаги Европа Лигасидаги ярим финал қарама-қаршилигининг биринчи учрашуви 29 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтади. У Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика