RU

Последние новости

00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  1 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  6 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34

Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" сафарда "Персеполис" билан дуранг ўйнади, мезбонлар сафида Ўрунов захирадан майдонга тушди Новости

Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" сафарда "Персеполис" билан дуранг ўйнади, мезбонлар сафида Ўрунов захирадан майдонга тушди

Элит Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Персеполис" - "Пахтакор" учрашуви якунланди.

Элит Осиё чемпионлар лигаси, 2-тур
"Персеполис" - "Пахтакор" 1:1
30 сентябрь 2024 йил. Қудс, "Шаҳри Қудс" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Абдуллоҳ Жамоли (Кувайт)
Қанот ҳакамлари: Али Жрақ ва Сауд Ал Шемали (иккаласи Кувайт)
Захира ҳаками: Ҳуссайн Або Яҳё (Ливан)
ВАР: Абдуллоҳ Ал Кандари (Кувайт)
АВАР: Ҳошим Ал Иброҳим (Кувайт).

Гол: 1:0 — 1, Алипур, 1:1 — 59, Драган Черан.

"Персеполис": 1.Гендус, 11.Аҳмадзода (27.Меҳри, 58), 9.Алипур (31.Жоао, 58), 19.Амири (10.Алкасир, 69), 20.Эл Амлуд, 30.Гвелесиани, 6.Канаани, 77.Ходабанделу (21.Садеги, 46), 4.Муҳаммади, 7.Рафеи (70.Остон Ўрунов, 69), 5.Риги.

Захира: 44.Асади, 22.Рафеи А, 3.Фаражи, 15.Хобубати, 80.Салмани, 23.Сарлак.

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 7.Хожиакбар Алижонов, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достон Ҳамдамов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73), 30.Отабек Жўрақўзиев (99.Улуғбек Ҳошимов, 73), 10.Драган Черан (40.Кими Мерк, 84).

Захира: 1.Никита Шевченко, 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 8.Диёр Холматов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 31.Муҳаммадали Усмонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Огоҳлантиришлар: Отабек Жўрақўзиев (3), Ходабанделу (23), Достон Ҳамдамов (45+1).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+3. Адҳамзоданинг зарьаси "жонли девор"дан қайтди.

90+2. Холдорхонов рақиб жарима майдони чизиғи устида йиқитилди. "Пахтакор"да қулай стандарт вазият юзага келди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Остон Ўруновнинг пасидан сўнг Ал Касир зарба йўллади, Назаров тўпни эгаллаб олди.

84. "Пахтакор"да ўзагриш: Мерк Черан ўрнига майдонга туширилди.

80. Хавфли вазият! Адҳамзода катта тезликда рақиб жарима майдонига кириб бориб, Черанга узатма амалга оширмоқчи эди, аммо рақиб дарвозабони ва ҳимоячиси қийинчилик билан тўпни қайтарди.

77. Холдорхонов яккама-якка вазиятда рақиб дарвозабони томонидан йиқитилди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилди.

75. Жоау рақиб жарима майдони ичида хавф яратди, бироқ Ҳамралиев уни зарарсизлантирди.

73. "Пахтакор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

69. "Персеполис" сафида ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов захирадан майдонга тушди.

64. Ҳамдамовнинг бурчакдан узатган тўпига Азмиддинов бош билан зарба йўллади, аммо уриниш муваффақиятсиз тугади.

59. ГООООООООООЛЛЛЛЛ! Черан рақиб жари ма майдони чизиғи устидан айланма зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди!

58. Мезбонлар икки ўзгаришга қўл урди.

53. Хавфли вазият! Алижонов рақиб жарима майдони ичида чап оёқда хавфли зарба йўллади, бироқ унга бироз аниқлик етишмади.

52. Ҳамдамовнинг зарбасини Гендус қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+1. Ҳамдамов рақиб ҳужумини фол эвазига тўхтатгани учун огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Жўрақўзиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

44. Хавфли вазият! "Персеполис" дарвозабони тўпни эгаллашда хатога йўл қўйди, Адҳамзоданинг бўш қолган зарбасини эса ҳимоячилар қайтарди.

42. Хавфли вазият! Рафеининг чап оёқда йўллаган айланма зарбасига бироз аниқлик етишмади.

41. Канаанининг олисдан йўллаган зарбаси анча юқорилаб кетди.

39. Хавфли вазият! Алижоновнинг узатмасидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига бир баҳя қолди.

36. Амирига нисбатан қўполлик ишлатилди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. Стандартдан узатилган тўп зарба билан якунланди. Назаров ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

32. Амири "Пахтакор" дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги маълум бўлди.

28. Хавфли вазият! Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпига Жўрақўзиев бош билан зарба йўллади, аммо аниқлик етишмади.

24. Хавфли вазият! Алижоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Гендус қайтарди.

23. Азмиддиновга нисбатан қўпол ўйнагани учун Ходабанделу огоҳлантирилди.

17. Эл Амлуднинг бош билан йўллаган зарбасини Назаров бартараф этди. 

16. Аҳмадзоданинг жарима узатмасини "Пахтакор" футболчилари қайтарди, бироқ тўп яна мезбонлар томонидан олиб қўйилди.

12. Азмиддинов майдон марказида қоидабузарлик содир этди.

8. Алипур рақиб жарима майдони ичида зарба йўллади, аммо зарба йўлига "Пахтакор" ҳимоячилари тўғаноқ бўлди. 

6. Чап қанотдан узатмаси натижасида Черан иккинчи қаватда устун келиб, дарвозага бош билан зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ кўриниш олди.

3. Жўрақўзиев қўполлик учун огоҳлантирилди.

1. ГОЛ. "Пахтакор" илк дақиқадаёқ ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. Алипур бурчак узатмасини муваффақиятли якунлади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Персеполис" қизил, "Пахтакор" оқ-бинафшаранг рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика