UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37Винисиус Кокега: "Менда иккита ЧЛ соврини бор, сенда ҳеч нарса"  1 23:57Ғалабани "ўзгача" нишонлаган ва жазоланган Мартинес: "Бу ҳақоратли ҳаракат деб ўйламагандим"  1 23:31Камолиддин Тожиев: "Эронга ижобий натижа учун келган эдик"  5 23:08Маттеус: "Бу мен кўрган энг кучли "Бавария"  7 23:00Футзал бўйича ЖЧ 1/4 финал. Қўшниларимиз ҳимояланишдаги қўпол хатолар сабаб мусобақани тарк этишди  7 22:54Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" сафарда "Персеполис" билан дуранг ўйнади, мезбонлар сафида Ўрунов захирадан майдонга тушди  172 22:16"Ал Насср" - "Ал Райян". Асосий таркиблар билан танишинг  6 21:43Футзал бўйича ЖЧ. Қозоғистон деярли 10 минг мухлис қўллаб-қувватлаган баҳсда Аргентинадан енгилди ва ярим финалдан қуруқ қолди  18 21:25Тен Хаг истеъфо берса унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббий номи маълум бўлди  3 20:15Ўрунов захирада. "Персеполис" - "Пахтакор" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  11 20:15Суперлигада энг узун "қуруқ" серияга эга дарвозабонлар  2 20:00"Футбол олами". "Сўғдиёна" ва ОКМКда ғалаба, "Насаф"да дуранг — Суперлиганинг 20-тури ҳақида барчаси  0 19:46"Женоа" Деле Аллини футболга қайтармоқчи  2 19:12Футзал бўйича ЖЧ. Франция Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Парагвайни ютиб, ўз тарихида илк бор ярим финалга йўл олди!  3 18:47Инфантино 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ футбол тарихида янги саҳифа очишини таъкидлади  4

Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" сафарда "Персеполис" билан дуранг ўйнади, мезбонлар сафида Ўрунов захирадан майдонга тушди Янгиликлар

Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" сафарда "Персеполис" билан дуранг ўйнади, мезбонлар сафида Ўрунов захирадан майдонга тушди

Элит Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Персеполис" - "Пахтакор" учрашуви якунланди.

Элит Осиё чемпионлар лигаси, 2-тур
"Персеполис" - "Пахтакор" 1:1
30 сентябрь 2024 йил. Қудс, "Шаҳри Қудс" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Абдуллоҳ Жамоли (Кувайт)
Қанот ҳакамлари: Али Жрақ ва Сауд Ал Шемали (иккаласи Кувайт)
Захира ҳаками: Ҳуссайн Або Яҳё (Ливан)
ВАР: Абдуллоҳ Ал Кандари (Кувайт)
АВАР: Ҳошим Ал Иброҳим (Кувайт).

Гол: 1:0 — 1, Алипур, 1:1 — 59, Драган Черан.

"Персеполис": 1.Гендус, 11.Аҳмадзода (27.Меҳри, 58), 9.Алипур (31.Жоао, 58), 19.Амири (10.Алкасир, 69), 20.Эл Амлуд, 30.Гвелесиани, 6.Канаани, 77.Ходабанделу (21.Садеги, 46), 4.Муҳаммади, 7.Рафеи (70.Остон Ўрунов, 69), 5.Риги.

Захира: 44.Асади, 22.Рафеи А, 3.Фаражи, 15.Хобубати, 80.Салмани, 23.Сарлак.

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 7.Хожиакбар Алижонов, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достон Ҳамдамов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73), 30.Отабек Жўрақўзиев (99.Улуғбек Ҳошимов, 73), 10.Драган Черан (40.Кими Мерк, 84).

Захира: 1.Никита Шевченко, 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 8.Диёр Холматов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 31.Муҳаммадали Усмонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Огоҳлантиришлар: Отабек Жўрақўзиев (3), Ходабанделу (23), Достон Ҳамдамов (45+1).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+3. Адҳамзоданинг зарьаси "жонли девор"дан қайтди.

90+2. Холдорхонов рақиб жарима майдони чизиғи устида йиқитилди. "Пахтакор"да қулай стандарт вазият юзага келди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Остон Ўруновнинг пасидан сўнг Ал Касир зарба йўллади, Назаров тўпни эгаллаб олди.

84. "Пахтакор"да ўзагриш: Мерк Черан ўрнига майдонга туширилди.

80. Хавфли вазият! Адҳамзода катта тезликда рақиб жарима майдонига кириб бориб, Черанга узатма амалга оширмоқчи эди, аммо рақиб дарвозабони ва ҳимоячиси қийинчилик билан тўпни қайтарди.

77. Холдорхонов яккама-якка вазиятда рақиб дарвозабони томонидан йиқитилди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилди.

75. Жоау рақиб жарима майдони ичида хавф яратди, бироқ Ҳамралиев уни зарарсизлантирди.

73. "Пахтакор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

69. "Персеполис" сафида ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов захирадан майдонга тушди.

64. Ҳамдамовнинг бурчакдан узатган тўпига Азмиддинов бош билан зарба йўллади, аммо уриниш муваффақиятсиз тугади.

59. ГООООООООООЛЛЛЛЛ! Черан рақиб жари ма майдони чизиғи устидан айланма зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди!

58. Мезбонлар икки ўзгаришга қўл урди.

53. Хавфли вазият! Алижонов рақиб жарима майдони ичида чап оёқда хавфли зарба йўллади, бироқ унга бироз аниқлик етишмади.

52. Ҳамдамовнинг зарбасини Гендус қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+1. Ҳамдамов рақиб ҳужумини фол эвазига тўхтатгани учун огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Жўрақўзиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

44. Хавфли вазият! "Персеполис" дарвозабони тўпни эгаллашда хатога йўл қўйди, Адҳамзоданинг бўш қолган зарбасини эса ҳимоячилар қайтарди.

42. Хавфли вазият! Рафеининг чап оёқда йўллаган айланма зарбасига бироз аниқлик етишмади.

41. Канаанининг олисдан йўллаган зарбаси анча юқорилаб кетди.

39. Хавфли вазият! Алижоновнинг узатмасидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига бир баҳя қолди.

36. Амирига нисбатан қўполлик ишлатилди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. Стандартдан узатилган тўп зарба билан якунланди. Назаров ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

32. Амири "Пахтакор" дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги маълум бўлди.

28. Хавфли вазият! Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпига Жўрақўзиев бош билан зарба йўллади, аммо аниқлик етишмади.

24. Хавфли вазият! Алижоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Гендус қайтарди.

23. Азмиддиновга нисбатан қўпол ўйнагани учун Ходабанделу огоҳлантирилди.

17. Эл Амлуднинг бош билан йўллаган зарбасини Назаров бартараф этди. 

16. Аҳмадзоданинг жарима узатмасини "Пахтакор" футболчилари қайтарди, бироқ тўп яна мезбонлар томонидан олиб қўйилди.

12. Азмиддинов майдон марказида қоидабузарлик содир этди.

8. Алипур рақиб жарима майдони ичида зарба йўллади, аммо зарба йўлига "Пахтакор" ҳимоячилари тўғаноқ бўлди. 

6. Чап қанотдан узатмаси натижасида Черан иккинчи қаватда устун келиб, дарвозага бош билан зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ кўриниш олди.

3. Жўрақўзиев қўполлик учун огоҳлантирилди.

1. ГОЛ. "Пахтакор" илк дақиқадаёқ ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. Алипур бурчак узатмасини муваффақиятли якунлади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Персеполис" қизил, "Пахтакор" оқ-бинафшаранг рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+21   
30 сен 21:14:25
Санжар Рашидов
Пахтакорга омад! Пахтакорга мухлислик киламиз. Олга Пахтакор! юрт шаънини муносиб химоя килсин (Насаф мухлиси).
+16   
30 сен 22:54:41
UzBekistanTEAMFCCC
Гарчи ғалаба бўлмадику, локигин яхши ўйин учун рахмат йигитлар.
+15   
30 сен 22:30:36
RADIANT_1
Paxtakorga Qarshidan [Nasaf] dan omad!!! Olg'a Paxtakor!!! Bir-ikkita ahmoq muxlislar gapiga e'tibor qimaymiz. Vatan sha'ni uchun olg'a Paxtakor!!!
+14   
30 сен 22:56:31
UzBekistanTEAMFCCC
Мағлубиятни кутган чичқоқвойлар энди сийиб чичиб ухланглар.
+14   
30 сен 22:55:21
Абдугаффор . N
Пахтакорни емонлаятканларни огзига урди .
+13   
30 сен 21:49:45
ПСЖ
Санжар Рашидов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакорга омад! Пахтакорга мухлислик киламиз. Олга Пахтакор! юрт шаънини муносиб химоя килсин (Насаф мухлиси).
ERKAK! Oka Nasafgayam AFK da omad
+13   
30 сен 21:47:18
BXZ BXZ
Bek bombardir фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kuyunmang aka o'zi korinib turibdiyu sentrdan o'tolmayapdiyu
Канака центрдан у́толмаёпти у́йин тенгма тенг хатто Пахтакорни бироз устинлигида у́твоттику озгина бу́лса хам холис бу́линг .
+13   
30 сен 21:06:50
Aziz Yuldashev
Пахтакорга 29 йиллик мухлисман, хар қандай холатда жамоага ишонишда давом этаман.
Бу кунлар ўткинчи.
Олға Пахтакор!!!
+12   
30 сен 22:54:08
Abduraxmon Vaxobov
Тугриси ман ПАХТАКОРдан бундай уйин кутмаган эдим.Биринчи минутда гол уткариб юборди энди узини унглай олмаса керак деб уйловдим.Йук куз тегмасин болалар мондраж булиб колмади.Хужум килиши яхши факат аниклик етишмаяптди.Хеч булмаганида дуранг билан кайтар.Куллаб кувватлашда давом этамиз.ОЛГА ПАХТАКОР.
+11   
30 сен 22:58:49
Лацио Пахтакор
Ҳурматсиз, жиприқ, маймунзода негативчилар олдида юзимизни ёриқ қилганинг учун катта раҳмат Пахтакор ўғлонлари. Оллоҳим қўлаганинг учун сенга минг қала шукур. Олға Пахтакорим.
+11   
30 сен 22:56:47
Jak
Erondan va Eronni klublaridan endi qurqmasa ham bularkan, hammasini yutish kerak endi, ular endi bizdan qurqsin
+11   
30 сен 22:55:09
Sirojiddin Dushaev
Qaysidir dabba uyin boshida nimala db tawagandi.
+11   
30 сен 22:46:56
Абдугаффор . N
Олга Узбегим!!! Олга Пахтакор!!! Еруг юз билан кайтинглар!
+11   
30 сен 22:32:13
Акрамжон
Пахтакор мухлиси бумасамам бугун зур уйнаяпти! Ютса булади эронлани! Адхамзода молодец! Юртимиз жамоасига омад! Олга Ташкент, Олга Узбекистан!
+11   
30 сен 22:30:42
sd1n
Навбахор мухлиси сифатид Пахтакорга омад. Факат галаба билан кайтсин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика