RU

Последние новости

01:00Англия кубоги. "Брайтон" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  3 01:00Ла Лига. Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  27 00:48БАА Про лигаси. "Ал Ваҳда" ўз уйида "Хорфаккан"га 3та гол урди, Эркинов захирадан майдонга тушди  2 00:30Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"га мағлуб бўлди, голлардан бири Турғунбоев сабаб белгиланган пенальтидан урилди  1 00:05"Манчестер Сити" 1/16 финал босқичидаги энг чиройли голни ўтказди, Ҳусанов эса дебют голини урди  5 23:59А Серия. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Милан" иккита гол урди  4 23:43Хаби Алонсо Бундеслига рекордини такрорлади  0 23:14Туркия. "Сивасспор" Сульшер жамоасига мағлуб бўлди, Турғунбоев 53 дақиқа ўйнади  1 22:46Антони яна энг зўри  4 22:13Назорат ўйини. "Локомотив" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 21:45Аброр Пирриев Ўзбекистон футзал федерацияси тиббиёт департаменти директори этиб тайинланди  2 21:25Льюис Ҳусанов ҳақида: "Унда оғир старт бўлганди ва бугун гол урганидан хурсандман"  17 20:54Гвардиола Ҳусанов ҳақида гапирди  10 20:25Гвардиолага ёрдамга келган ўзбек  18 20:07Хосеп Гвардиола: "Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман"  1

"Элдор Шомуродовнинг "Рома"даги ўйинларини кузатиб келаман" - "Бейжинг Гоан" бош мураббийи Зоран Янкович билан эксклюзив интервью Новости

"Элдор Шомуродовнинг "Рома"даги ўйинларини кузатиб келаман" - "Бейжинг Гоан" бош мураббийи Зоран Янкович билан эксклюзив интервью

Кеча сайтимиз орқали Хитойнинг "Бейжинг Гоан" клуби Тошкентда ўтган ОЧЛ баҳсларидан сўнг пойтахтда маълум вақт қолгани ва айни пайтдаги ҳолат ҳақида маълумот берган эдик.

Мусобақага ёшлар жамоаси билан келган пекин жамоаси 2 ойга яқин вақт давомида пойтахтдаги меҳмонхонада истиқомат қилишди. Улар пандемия ва Хитойдаги чекловлар сабаб қайтиб кета олишмади. Кеча маълум қилганимиздек биз жамоа бош мураббийи Зоран Янкович билан боғланиб суҳбат ташкил қилишга қарор қилдик. Табиийки мутахассисда қандайдир таассуротлар қолган. 

ОЧЛдан сўнг Тошкентда қолиб кетган "Бейжинг Гоан"нинг тақдири нима бўлди?

- Салом жаноб Зоран Янкович. "Бейжинг Гоан" каратин сабабли 2 ойга яқин Тошкентда қолиб кетгани ҳақида хабаримиз бор. Кечаги суҳбатимизда ҳозир 9 киши қолганини, ўзингиз эса икки ойдан бери Пекинда эканлигингизни таъкидладингиз. Келинг дастлаб мана шу вазиятга батафсил изоҳ бериб ўтсангиз...

Тошкентда ташкиллаштирилган ва марказлашган тартибда ўтган ОЧЛ баҳсларида иштирок этдик. Бу ёшларимиз учун жуда катта тажриба бўлди. Айрим футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Албатта мусобақадан кейин Хитойга қайтишимиз учун муаммолар юзага келди. Барчаси коронавирус билан боғлиқ.  Хитойда уйга қайтадиганлар учун тартиб жуда кучли. Ҳозир ҳам қайта олмаётган одамлар бор. 

- Тошкентдаги ташкилотчилик борасида сизни қониқтирган ёки қониқтирмаган жиҳатлар бўлдими? Пойтахт борасидаги таассуротларингиз қандай? Сизга нима кўпроқ ёқди?

Ташкилотчилик яхши бўлди, дея оламан. Барча одамлар эркин кириб-чиқиб юрадиган меҳмонхонада истиқомат қилдик. ОЧЛда кўпчиликда ижобий таассурот қолдирган Филиппин клуби билан бирга яшадик.Тошкент ажойиб шаҳар. Яшил истироҳат боғлари ва улардаги зилол сувларни кўриб очиғи хайратландим. 

- "Бейжинг Гоан" жамоасининг куни фақат меҳмонхонада ўтдими? Машғулотлар ўтказиш, сайр қилишга имконият юзага келдими?

Ҳа, инфекция кўп юқтириб олмаслик учун жамоамиз фақат меҳмонхонада қолди. Машғулотлар ўтказмадик. 

- Икки ойга яқин вақт яшаган бўлсангиз демак Ўзбекистон чемпионати ўйинларини кузатишга улгургансиз...

Ҳа, дўстим Драган Чераннинг таклифига кўра "Пахтакор"нинг битта ўйинини томоша қилдим. 

- Ўзбекистонлик футболчилар ҳақида нималарни биласиз? Бу борадаги фикрингизни билдира оласизми?

Мен ўзбекистонлик футболчиларни аллақачон билиб бўлганман. Таиланд олимпия терма жамоасида ишлаганимда улар билан тўқнаш келганмиз. 2018 йил Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида олимпиячиларингиз бош совринга эга чиққанди. Айни пайтда "Рома"да ўйнаётган Элдор Шомуродовнинг ўйинларини кузатиб келаман. 

- Пандемия таъсирида Хитойда кўпгина футбол клублари молиявий қийинчиликларга дуч келди. Аксарият жамоалар фаолияти якунланди. Айни пайтдаги ҳолат ҳақида...

Ҳа, ҳозирда Хитойда муаммолар жуда кўп. Пандемия зарарини етказмай қолмади. Кўп клубларда ҳомийлари йўқ. Шу боис жамоалар ўйнашни тўхтатмоқда. 

- Ижтимойи тармоқларда Тошкентда Иван Бошкович билан учрашганингизни кўрдим. "Насаф" собиқ футболчиси билан қандай алоқаларингиз бор?

- Иван Бошкович билан Таиландда танишганмиз. У мени дўстим ҳисобланади. Бир-биримизни яхши таниймиз. 


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика