RU

Последние новости

15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  0 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  0 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  20 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6

Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин Новости

Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин

“Реал Мадрид” вингери Родриго жамоадаги мавқеидан норози бўлиб, жамоани тарк этиш эҳтимоли бор.

 24 ёшли бразилиялик футболчи бу мавсумда Ла Лига ва Чемпионлар лигасида 13 та ўйин ўтказган (уларнинг 3 тасини асосий таркибда бошлаган) ва фақат 1 та голли пас берган. У жами 359 дақиқа майдонда бўлган — бу 4 та тўлиқ ўйинга тенг ёки ўртача ҳар ўйинда 27 дақиқадан.

ESPN Brasil хабар беришича, Родриго ҳозир ёзга нисбатан кўпроқ норози бўлиб қолган. У январ ойидаги қишки трансфер ойнасида “Реал”ни тарк этиши мумкин.

Ҳозирча Хаби Алонсо қўл остида унинг ҳолати ўзгаришига ишора йўқ. Шу сабабли ҳам футболчи, ҳам клуб, гарчи буни оммавий равишда билдирмаётган бўлсалар-да, келаси трансфер ойнасидаги эҳтимолий таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Айтилишича, Родриго агар кетадиган бўлса, Англия Премер-лигаси клубига ўтишни афзал билади. Ҳозирча расмий таклиф йўқ, аммо агар трансфер ойнаси очилишигача унга қизиқиш пайдо бўлса, ҳам ўзи, ҳам клуб, ҳам мураббийлар штаби бу таклифни кўриб чиқади.

Август ойида “Реал” Родригонинг нархини 80–100 миллион евро орасида баҳолаган эди. Шунингдек, “Арсенал” ва “Бавария” томонидан бразилияликка қизиқиш бўлгани хабар қилинган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика