RU

Последние новости

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

Элдор Шомуродов: “Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси ким бўлишини аҳамияти йўқ. Муҳими ўзимиздан бўлади” Новости

Элдор Шомуродов: “Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси ким бўлишини аҳамияти йўқ. Муҳими ўзимиздан бўлади”

Хабарингиз бўлса керак, 2015 йил Осиёнинг “Энг яхши ёш ўйинчиси” номинацияси бўйича ўзбекистонлик футболчилар номзод сифатида рўйхатдан ўрин олган.

Эътиборлиси уларнинг уччаласи ҳам “Бунёдкор” вакилларидир. Бундан бир неча йил олдин кўпчиликни эътиборига тушмаган. Аммо ўтган мавсумдан бери ўзини кўрсатишга эришаётган Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев ва Элдор Шомуродов жорий мавсум ҳақиқатдан ҳам “қалдирғочлар” сафида ўз ўрнига эга бўлди. Сурхондарёлик бўлган иқтидорли ҳужумчи Элдор Шомуродов учун бу йилги мавсум ажойиб ўтмоқда дейиш мумкин. Миллий терма жамоамиз устози Самвел Бабаян ҳам унинг иқтидорини пайқаган холда бош жамоамизга таклиф этиб, айрим ўйинларда ўзини кўрсатиш учун имконият бермоқда. Ўйиндан-ўйинга ўз кучига ишониб бораётган Элдорда аввалги ҳаяжонларни кўрмаяпмиз. Аксинча етакчиларга хос тарзда ўйин намойиш этиб келмоқда. Куни-кеча Шомуродовларнинг кенжаси билан суҳбатлашиб, хушхабар ҳақида сўрадик.

- Элдор, кайфиятлар қандай?
- Худога шукур ҳаммаси яхши. Ўзингизга яхши маълум айни дамда кўплаб клублар таътилга чиққан. Ўз навбатида мен ҳам бундан унумли фойдаланган холда оилам даврасида хордиқ чиқаряпман. 


- Осиёнинг “Энг яхши ёш ўйинчиси” номинацияда ғолиблик учун курашда сизнинг номингиз ўрин олгани ўзиз учун кутилмаган хол бўлдими?
- Эҳ, нимасини айтасиз. Хурсандчилигимни чеки йўқ. Бу ҳақда биринчи бўлиб клубимиз матбуот котиби Баҳодир ака Мирзаев хабардор этди. Жуда ҳм тўлқинланиб кеттим. Ахир бу ҳар бир футболчининг орзуси! Мен учун кутилмаган совға бўлди.   

- Қизиғи шундаки, ушбу номинацияда ғолиб чиқишингизда асосий рақобатчиларингиз клубдаги дўстларингиз эканлигидир?
- Шундай. Бу шахсан мен учун ҳам қизиқ ҳам яхши бўлди. Сабаби номинацияда бошқа дўстим ғолиб чиққан тақдирда ҳам мен бундан сира тушкунликка тушмайман. Аксинча бош совринни ўзим қўлга киритгандек, дўстим учун ҳам хурсанд бўламан.

- Умуман олганда мавсум-2015 сиз учун омадли ўтди деса бўладими?   
- Албатта. Тўғри, клуб билан бу йил ҳам ҳеч бир совринни қўлга кирита олмадик. Бунга сабаб сифатида эса барқарорлик етишмаганини айтган бўлардим. Кўпинча тажриба етишмаслиги панд берди. Худо хоҳласа келаси мавсум “Бунёдкор” чемпионлик учун курашади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика