RU

Последние новости

09:14ОКМК "Навбаҳор"ни мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:45Португалия терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  1 08:29Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор" 3:1   0 08:16Sofascore. Туркияда тўпурарга айланиб олган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:47U-17 ЖЧ. Осиё жамоаларидан ҳар хил натижалар. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:15U-17 ЖЧ. Ўсмирларимиз бугун Ирландияга қарши баҳс олиб боради  3 00:50Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"  0 00:31Саудия Арабистони. Дубль, иккита қизил, иккита автогол: "Ал Ҳилол"дан иродали ғалаба  2 00:15Лапорта "Камп Ноу" ҳақида: "Бу биздан кейинги авлод учун мерос"  0 23:59Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол  45 23:35Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"  1 23:11Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"  9 22:58Ўзбекистон U17 термаси Ирландияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  1 22:23Виталий Левченко: "Бундай майдонда ижодкор футбол намойиш эта олмайсиз"  26 22:10Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" 1:1   2

"Эл Класико"гача. "Реал"нинг додини берган "Барселона"нинг 4 футболчиси Новости

"Эл Класико"гача. "Реал"нинг додини берган "Барселона"нинг 4 футболчиси

"Эл Класико" бошланишига ҳам оз вақт қолмоқда. Учрашувга оид маълумотлар ва мақолаларни тақдим этишда давом этамиз.

"Реал"ни "дабдала қилган" "Барселона"нинг 4 футболчиси ҳақида фикр юритамиз.

4. РОМАРИО

1994 йил бундан-да ёмон бошланиши мумкин эмасди.

"Реал" "Барселона" майдонига сафар уюштирди ва тарихдаги энг ёмон мағлубиятини қайд этди. Ўшанда Йохан Кройффнинг бошчилигидаги орзулар жамоаси унутилмас ғалабани қўлга киритганди.

"Барселона" суперюлдузи Ромарио ўзининг энг яхши ҳолатида эди. У "Реал"га қарши баҳсда хет-трик қайд этди. Шунингдек, Рональд Куман ва Иван Иглесиас ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Биргина Ромарионинг ўзи "Реал"ни довдиратиб, барча ишни деярли бир ўзи ҳал қилди.

3. ГАРИ ЛИНЕКЕР

"Эл Класико"даги энг яхши инглиз футболчилардан бири.

1987 йилда "Барселона" "Камп Ноу"да "Реал"ни меҳмон қилди. Англиялик футболчи эса дастлабки 5 дақиқадаёқ рақиб дарвозасини 2 бора ишғол этди.

Линекер жарима майдончаси ичида тулкига мос айёрлик билан ҳаракат қиларди. Илк гол Виктор Муноз, иккинчиси эса Карраскодан қабул қилиб олинган пасдан кейин урилди.

Линекер учрашувда хет-трик қайд этди. Бироқ учрашув якунига қадар каталонияликлар 2 гол ўтказиб юборишди. Якуний ҳисоб - 3:2.

2. ЛЕО МЕССИ

Лео Месси "Реал"га урган голини қандай нишонлаганини ҳамма эсласа керак.

Сўнгги йилларда "Барса" "Реал"ни кўпроқ мағлуб этмоқда. У 2009 йилда 6:2 ҳисобида якунланган ўйинда хет-трик қайд этди, 2010 йилда (5:0) эса "Реал" билан даҳшатли ўйин намойиш қилганди.

У "Эл Класико" тарихида энг кўп гол урган ва ассистент бўлган футболчи - 25 гол, 14 ассистентлик. Ўтган мавсумда "Сантьяго Бернабеу"да ўтган учрашувда Месси сўнгги дақиқаларда гол уриб, жамоасига ғалаба келтирганди.

Сиз Месси 1-ўринда бўлишини кутганмидингиз? Демак, адашибсиз.

1. РОНАЛДИНЬО

Мессига қадар Роналдиньо ўзининг бразилча ўйин услуби билан "Реал"ни тиз чўктиришга эришганди.

Самуэль Это'Oдан кейин каталонияликларда Роналдиньо исмли футболчи етакчиликни ўз қўлига олганди. 2005 йилдаги "Эл Класико"да у Сальгадо ва Рамосни қандай қийнагани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

"Эл Класико" тарихидаги энг чиройли воқеалардан бири содир бўлди. Мадрид жамоаси тарафдорлари "Бернабеу"да Роналдиньонинг ўйинларига қарсаклар чалдилар ва шундай ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирдилар.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +63   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика