RU

Последние новости

01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  0 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  1 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  2 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  3 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  1 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  42 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  62 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  3 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5

Эктор Купер: "Натижадан хурсанд эмасман, лекин ўйинимизда ўзгариш бор дея оламан" Новости

Эктор Купер: "Натижадан хурсанд эмасман, лекин ўйинимизда ўзгариш бор дея оламан"

Туркия - Ўзбекистон ўртоқлик учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилди.

Миллий терма жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувини Туркияга қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида терма жамоамиз устози Эктор Купер қуйидаги фикрларни билдирди: 

- Бу ўйин биз учун муҳим эди, чунки Туркия кучли терма жамоалар қаторига киради ҳамда ФИФА рейтингида кучли 30таликдан жой олган. Биз кучли рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик, баъзи вазиятларда яхши ўйнадик ҳам. Албатта, эътибор қилишимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ўтказиб юборилган иккита гол стандарт вазиятдан сўнг рўй берди. Демак, бу борада кўпроқ ишлашимизга тўғри келади. Якуний натижадан хурсанд эмасман, аммо ўйинимизда ўзгариш бор дея оламан. 

- Туркия навбатдаги учрашувни Францияга қарши ўтказади. Бугунги баҳсдан келиб чиқиб Туркиянинг ўйинини қандай баҳолайсиз? 

- Жаҳон чемпионига қарши баҳс осон кечмайди. Аммо Туркия ҳаракат қилса натижага эришиши мумкин. Бугун ўртоқлик учрашуви эди, аммо Франция билан ўйин расмий мақомда бўлади. Бугунги рақиб менга ёқди, жамоангиз прессингни ва ҳужумларни яхши амалга оширди. Яхши тайёргарлик билан Францияни ютса бўлади. 

- Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумида хилма-хиллик кўринмади. Ҳамма фақат Элдор Шомуродовни қидириш билан овора бўлди. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз? 

- Мен бутунлай бошқача фикрдаман. Жамоа у қадар ёмон ўйнамади. Фақат рақиб прессинг қилганда бузиб ўта олмадик. Футболни озгина сабр қилиб ўйнаш керак, биз эса сал шошилдик. Чунки биз биринчи марта шундай прессинг қиладиган жамоага қарши ўйнадик. 

- Қувондиқ Рўзиев ҳақида нима дея оласиз? 

- Унинг ўйинидан қониқдим. У ўз қаноти бўйлаб жуда яхши ўтишни амалга оширди. Менга бу учрашувда ёқмаган жиҳати иккала гол ҳам стандарт вазиятдан сўнг урилди.

Рейтинг: -110   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика