Эктор Балдасси: "Аргентина - Швейцария учрашувида аслида Эрматов ишлаши керак эди"
01 июл 2014 13:37
Новости
Эктор Балдасси: "Аргентина - Швейцария учрашувида аслида Эрматов ишлаши керак эди"
ЖЧ-2010да фаолият олиб борган аргентиналик ҳакам Эктор Балдасси бугунги Аргентина - Швейцария учрашувига аслида Равшан Эрматов тайинлангани ҳақида айтиб ўтди.
Балдасси айни пайтда Аргентина парламентида ишлаб келмоқда.
"Аргентина - Швейцария ўйинига дастлаб Равшан Эрматов тайинланган эди. Бироқ Аргентина бунга қарши чиқди. ФИФА баҳсга швециялик ҳакамни тайинлади. Жуда ҳам камдан кам учрайдиган ҳолат! Швециялик ҳакамнинг профессионаллиги ва билимларига шубҳа қилмайман. Лекин Европа жамоаси ўйнаётганида нима учун европалик ҳакамни тайинлашади? Кимнинг ёдида бўлмаса Эрматов 2010 йилда Аргентина - Германия учрашувида ишлаганди", - деб ёзади Балдасси ўз твиттерида.

Комментарии