RU

Последние новости

02:44Бундеслига. "Байер" "Боруссия"ни "Сигнал Идуна Парк"да мағлуб қилди  0 01:59HERE WE GO! Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтади!  35 01:00"Барселона" Рэшфордга "совчи қўймоқчи"  5 00:36Леау қандай шахсий ва жамоавий совринларни ютишни исташини айтди  0 00:15"Ювентус" футболчисини Манчестер жамоаларига таклиф қилди  2 23:52Аморим Майну ҳақида: "Энг яхшиларни сақлаб қолишимиз керак, бироқ ҳолатни унутмайлик"  0 23:40Бундеслига. "Боруссия" Д - "Байер". Асосий таркиблар маълум!  0 23:09Расман: "Шўртан" Осиё чемпионини сафига қўшиб олди  6 22:45"Валенсия" ЛаЛигага норозилик билдирди  10 22:13Хвича Францияда ўйнашни истамоқда, бироқ бир муаммо бор  2 21:46Нойер қайтмоқда  3 21:19Маскерано Неймар "Интер Майами"га ўтмаслиги сабабини айтди  0 20:55БАА. "Ал Батаеҳ" ғалаба қозонди, Ғаниев ўйиннинг энг яхшиси бўлди  7 20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  7 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1

ЕЧЛ. Мадридда пешқадам номига аниқлик киритилади, Францияда эса "Лион" - "Севилья" қарама-қаршилиги ёхуд "ДИЗАЙН" чиптаси сизни кутмоқда... Новости

ЕЧЛ. Мадридда пешқадам номига аниқлик киритилади, Францияда эса "Лион" - "Севилья" қарама-қаршилиги ёхуд "ДИЗАЙН" чиптаси сизни кутмоқда...

Теги :  ЕЧЛ
Бугун Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич ўйинларига якун ясалади.


Кеча тўртта гуруҳда охирги тур учрашувлари якунланганди.

Бу кеча тунда эса яна тўртта гуруҳда сўнгги тур беллашувлари бўлиб ўтади.

"E" "квартети"да масалани муддатидан аввал этган "Байер" жамоаси пешқадам "Монако"ни қабул қилади. Бу икки жамоа учун ўйин натижаси муҳим аҳамият касб этмайди. Чунки улар плей-офф йўлланмасини аввалроқ қўлга киритишганди.
Бош мураббийлар ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчиларга имкон тақдим этишлари мумкин.
Гуруҳдаги иккинчи тўқнашувда "Тоттенхэм" ҳамда ЦСКА жамоалари ўртасида Европа лигаси йўлланмаси ўйналади.

Нариги "F" гуруҳда Польшанинг "Легия" клуби "Спортинг" билан куч синашади. "Легия" ҳисобида ҳозирда 1 очко мавжуд. "Спортинг" эса ўз активида 3 очко билан 3-ўринда бормоқда. Варшавадаги баҳс Европа лигаси учун бериладиган йўлланмани ҳал этиб беради.
Гуруҳдаги иккинчи ўйин "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" ўртасида кечади. Гуруҳдан чиқиш масаласини муваффақиятли бажарган бу икки жамоанинг ушбу баҳси 1-ўрин эгасини аниқлаб беради. Томас Тухель жамоаси дуранг ўйнаган тақдирда ҳам гуруҳдаги пешқадамликни сақлаб қолади. Зидан шогирдларини эса фақат ғалаба қониқтиради.

Ҳозирча жумбоқ бўлиб турган гуруҳ, яъни "G" "квартети"да фақатгина "Лестер" вазифани уддалаган. "Порту" ва "Копенгаген" жамоалари эса иккинчи йўлланма учун кураш олиб боришмоқда. "Порту" жамоаси охирги турда ўз уйида пешқадам "Лестер"ни қабул қилади. Бу учрашув "Лестер" учун аҳамиятсиз бўлса, "Порту" учун аксинча. Агарда "Порту" бу беллвшувда ғалаба қозонадиган бўлса, унда улар ҳам ўз олдиларига қўйилган вазифани бажаришган бўлишади. Шунда "Копенгаген"нинг "Брюгге" устидан қозониши мумкин бўлган ғалабаси ҳам данияликлар учун аҳамиятсиз бўлиб қолади.

"H" гуруҳида "Ювентус" "Динамо Загреб"ни меҳмон қилади. Францияда эса "Лион" "Севилья"ни синовдан ўтказади. "Ювентус" ўтган турда масаласини ўз фойдасига ҳал этишга муваффақ бўлганди. Фақатгина улар гуруҳ пешқадами ким бўлади, деган саволга нуқта қўйишлари учун бугун "Динамо Загреб"га Мағлубиятга учратишлари талаб этилади. Франциядаги баҳсда эса "Лион" иккинчи йўлланмани "Севилья"дан "юлиб" олишга уриниб кўради.

Азиз ўқувчилар, бугун бўладиган ўйинларда Сизнингча қайси жамоалар ғалаба қозонади? Тахминларингиз ва ўз фикрларингиз билан бемалол бўлишишингиз мумкин. Фақат одоб доирасида ва ҳақоратларсиз фикр қолдиришингизни сўраймиз.

Бугунги ўйинларда гол урадиган бешта футболчини номини тўғри топган биринчи юзерга "ДИЗАЙН" жамоасининг концертига чипта тақдим этилади.

Шарти шуки, сиз фақатгина бир маротаба бешта футболчини номини ёзишингиз мумкин ва уларнинг барчаси бугунги учрашувларда гол уришлари керак бўлади.


Гол урадиган футболчилар номини ёзаётганда фақатгина битта вариант, яъни биринчиси қабул қилинади.

Кечаги викторинада ҳеч бир мухлис (юзер) ғолиб бўла олмади. Кўпчиликнинг "бешталиги"да Луис Суарес ва Алексис Санчес борлиги уларга панд берди.

Бу гал балки омадингиз чопиши мумкин.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика