RU

Последние новости

08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  0 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  7 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  2 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1

Дунёнинг энг кўп маош оладиган, бироқ буни оқламаётган 6 футболчи Новости

Дунёнинг энг кўп маош оладиган, бироқ буни оқламаётган 6 футболчи

Топ-футболчилар катта маош олади.

Бироқ уларнинг барчаси ҳам шунга яраша меҳнат қилишмаяпти. Яқиндагина шундай "шараф"га Карлос Тевес "сазовор" бўлганди. Хўш, айни дамда кимлар шундай номга лойиқ?

6. УСМОН ДЕМБЕЛЕ - ҳафтасига 220 минг евро маош

Дембеле ҳозирда "Барселона"нинг қўпол ҳатоси бўлиб турибди, у ўзига тўланган 100 миллионни оқлай олмаяпти. Албатта, бунга унинг жароҳати сабабчи бўлди.

Агарда факт керак бўлса айтамиз. Усмон мавсум давомида касалини даволаб ҳафтасига 220 минг евро маош олди. "Барса" сардори Андрес Иньеста эса майдонда меҳнат қилиб, ҳафтасига 165 минг евро маош ишлаб топди.

Балки орадан йиллар ўтиб, Усмон "Барселона"нинг муҳим футболчисига айланар, ҳозирги ўйинлари эса шунчаки омадсизлик эканлигини кўрсатар. Бироқ ўз ёшида энг кўп маош олувчи футболчи сифатида, ўзига билдирилган ишончни ҳозирча тўла оқламаяпти.

5. ЯЯ ТУРЕ - ҳафтасига 220 минг евро маош

Туре "Манчестер Сити"нинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши футболчиси эди. У узоқ масофага тўп узатиши билан шеригини рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборарди.

Бироқ сўнгги икки йил ичида "Сити" учун аҳамиятсиз футболчига айланиб қолди. Бундай бўлишига Гвардиоланинг ҳам ҳиссаси катта. Шу боисдан, унга Харри Кейндан икки баравар кўпроқ маош тўлаш жуда кулгили.

Туренинг жамоа ғалабаларига қўшаётган ҳиссаси кам бўлса-да, клубдаги энг кўп маош оладиган футболчилардан бири бўлиб турибди.

У бу мавсум АПЛда 10 учрашувда майдонга тушди. Шуларнинг фақатгина биттасида илк дақиқалардан ўйнади.

4. АЛЕКСИС САНЧЕС - ҳафтасига 350 минг евро маош

Январь ойининг энг шов-шувли воқеаларидан бири Алексис Санчеснинг "Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтгани бўлганди. Бироқ ҳозирча ўша вақтда билдирилган умидлар ўзини оқламаяпти. Чилилик футболчи "Олд Траффорд"да олдингидек ўйин кўрсата олмаяпти.

Ўтган ёзда у "Манчестер Сити"га ўтиши керак эди, бироқ қишда МЮ унга кўпроқ маош таклиф қилди. Айни дамда у ҳафтасига 350 минг евро маош олмоқда. Манкунианликлар дарвозабони Давид Де Хеа эса ҳафтасига 200 минг евро маош олади.

Санчес кейинги мавсумда ўзини кўрсатишига барча ишонмоқда. Аммо унинг "Юнайтед"даги ярим йиллигига юқори баҳо бериб бўлмайди.

3. ГАРЕТ БЭЙЛ - ҳафтасига 350 минг евро маош

Бэйлнинг қандай маҳоратли футболчи эканлигини барча билади.

"Реал" уни рекорд даражадаги маблағга сотиб олганидан кейин, ундан кўпроғини кутишганди.

Бироқ Бэйл жароҳатлар гирдобига тушиб қолаверди ва унинг жамоада қиладиган иш кўлами пасайиб кетди. Натижада унинг "Реал"ни тарк этиши борасидаги миш-мишлар кўпайиб кетди.

Аммо ҳар доим юқори маош оладиган футболчидан "сеҳргарлик"ни кутишади. Ҳозирча Бэйл ҳафтасига 350 минг маошни оқлай олмаяпти.

2. ГРАЦИАНО ПЕЛЛЕ - ҳафтасига 290 минг евро маош

Пелленинг фаолиятига назар ташласак, ҳаётида яхши кунлари бўлганини кўрамиз. У 2016 йилнинг ёзида "Шандон Луненг" сафига бориб қўшилди.

Пелле "Фейеноорд" таркибида бир мавсумда 27 гол урган вақтлари ҳам бўлган. Бироқ Хитой чемпионати кучлилик қилмоқда чоғи, у ўзини кўрсата олмаяпти.

Ҳафтасига 290 минг евро маош оладиган Пелле бу мавсумда 10 учрашувда қатнашиб, 3 гол киритди.

1. ОСКАР - ҳафтасига 400 минг евро маош

Аслида буни тушунтириб ўтириш шарт эмас. У 2017 йилда "Челси"дан "Шанхай СИПГ"га 61 млн евро эвазига трансфер қилинди. Бироқ у ўзига сарфланган маблағларни оқлашни уддаламаяпти.

Бразилиялик футболчи Хитойда 400 минг евро маош олади. У жамоасининг деярли ҳар бир учрашувида асосий таркибида майдонга тушади.

Бироқ маошни ҳисобга олсак, ўйини бунга яраша эмас.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика