RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  4 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди Новости

Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди

Ўзбекистон кубоги "B" гуруҳи 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Насаф" (6:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Драган Черан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикр билдирсангиз.

- Яхши ўйин бўлди. Кўп голлар урилди. Афсуски, ютқаздик. Ҳимояда кўп хатоларга йўл қўйдик. Охир-оқибат жуда кўп гол ўтказиб юбордик. Олтита гол. Бу жуда кўп. Ҳа, эҳтимол, кубокка кераклича жиддий ёндашмагандирмиз. Аммо олдинда чемпионат, Суперкубок бор. Кейин эса Элит Чемпионлар лигаси. Шунинг учун бу ютқазиш, албатта, ачинарли. Хуллас, олға юришда давом этамиз.

- Иккинчи бўлим бошида ҳакамга эътироз билдирганингиз учун сизга сариқ карточка кўрсатилди. Жиддий эътирозда қанчалик асос бор эди?

- Одатдагидек, шунчаки ҳакам билан гаплашмоқчи эдим. Фикримни билдирмоқчи, фикр алмашмоқчи эдим. У бугун жуда зиддиятли эди, шундай дейиш мумкин. У бир неча марта яққол "Пахтакор" фойдасига хато қилди. Бу ҳам, албатта, озгина таъсир кўрсатди, лекин... Улар ҳам одам, хато қилишлари мумкин, шунинг учун ҳечқиси йўқ.

- Сизни Ўзбекистоннинг кўп йиллик тўпурари сифатида яхши биламиз. Аммо бу йилги кўрсаткичларингиз яхши эмас. Бунга сабаб нимада?

- Бу йилги мақсад бошқа. Менинг вазифам – ёшларга ва "Насаф"га ёрдам бериш. Нафақат шахсан, балки жамоавий тарзда ҳам ёрдам бериш керак. Яна бир бор чемпион бўлишимиз ва нимага қодир эканлигимизни кўрсатишимиз зарур. Бизда яхши жамоа жамланган.

- "Пахтакор" сиз билан муносиб хайрлашмаганидан хафамисиз?

- Бу энди тарих бўлиб қолди. Унга ортиқ қайтмайлик.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика