RU

Последние новости

20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 20:30CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон (матнли трансляция)  91 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  36 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  26 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0

Достон Турсунов: "Япония клуби билан шартнома тузганимдан бахтиёрман" Новости

Достон Турсунов: "Япония клуби билан шартнома тузганимдан бахтиёрман"

Япониянинг "Ренофа Ямагучи" клуби билан шартнома тузган Достон Турсунов championat.asia сайтига интервью берди.

"Аввало мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. "Ренофа Ямагучи" билан 2020 йил охирига қадар шартнома туздим.

Бу ерга келишдан олдин Фозил ака Мусаев билан гаплашдим. Японияда футбол савияси жуда юқори, бу ерда футболчи сифатида янада ўсасан деб маслаҳат бердилар. Клуб инфратузилмаси билан танишиб чиқдим, стадионни кўрдим. Барчаси аъло даражада.

Япония Осиё қитъасининг энг кучли терма жамоаси ва энг кучли миллий чемпионатига эга мамлакат ҳисобланади. Ушбу клуб билан шартнома тузганимдан бахтиёрман. "Ренофа Ямагучи" 2018 йилги мавсумда "J2 лига"да 8-ўринни эгаллади. Кейинги йил жамоам билан бирга "J лига"га чиқиш учун курашамиз.

Фурсатдан фойдаланиб шу кунга қадар мен билан бирга ишлаган барча мураббийларга раҳмат айтаман. Ҳозирча бор эътиборим БААда ўтадиган Осиё Кубогига қаратилган", - дейди Достон Турсунов.

Маълумот учун, Ўзбекистон чемпионатида 2015 йил дебют қилган Турсунов ҳозирга қадар 66та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган. Ҳимоячи "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Металлург" клубларида тўп тепган.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди



Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика